Энг камҳаражатли парламент сайловлари Ўзбекистонда

© © AFP / OSMAN KARIMOVЛюди голосуют на референдуме
Люди голосуют на референдуме  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парламент сайловларини ташкиллаштиришда турли давлатларда бир сайловчига қанча сарф-ҳаражат қилинади? Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳуқуқий портали ҳисоб-китоблари бу борада.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Олий Мажлис депутати сайловлари кампаниясига Ўзбекистон 25 миллион АҚШ доллари сарфлайди. Овоз бериш жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтади.

Вазирлик тўплаган маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг сонини ҳисобга олганда, бу ниҳоятда камтарона кўрсаткич.

Женщина голосует на избирательном участке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сайловларда овоз бериш вақти қисқартирилди

Очиқ маълумотлар асосида ишлаб чиқилган рейтингда сайловга энг кўп ҳаражат қилган давлат Германия деб топилди. Бу ерда бутун электоратга 100 млн АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланади. Мамлакат аҳолиси орасида сайлов ҳуқуқига эга  бўлганларнинг сонини (65 миллионга яқин) ҳисобга олганда, бу миқдорни оқласа бўлади, дейди таҳлил муаллифлари.

Парламент сайловларига ҳаражатларнинг умумий даражаси бўйича, иккинчи ўринни 80,7 млн АҚШ долл ҳаражати билан 30 миллионли электоратга эга Украина эгаллайди.

Ўзбекистон Олий мажлис сайловларини ташкиллаштиришга 25 млн АҚШ долларини ажратиш тараддудида. Жорий йил 22 декабрдаги сайловларда 20,6 миллион фуқаро ўз овозини бера олади. Тақсимотга кўра, ҳар бир сайловчига 1,21 доллардан сарф қилинади.
© Правовой портал Минюста УзбекистанаПарламент сайловларига дунё бўйлаб айрим давлатларнинг сарф-ҳаражатлари
Энг камҳаражатли парламент сайловлари Ўзбекистонда - Sputnik Ўзбекистон
Парламент сайловларига дунё бўйлаб айрим давлатларнинг сарф-ҳаражатлари

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистондан сўнг 24,7 млн АҚШ долларлик ҳаражат билан Қозоғистон (12 млн сайловчи), 17 млн билан Қирғизистон (4 млн сайловчи) ва 8 млн АҚШ доллари билан Тожикистон (4 млн сайловчи) ўрин эгаллаган. Рейтингга Беларусь ҳам кириб, бу ерда 6,9 миллионлик сайловчиларнинг ўз иродасини изҳор этишларини таъминлаш учун 10,7 млн АҚШ доллари ажратилиши ўрганилди.

Натижаларга асосланиб, Ўзбекистонни сайловларни ташкил этишда энг камҳаражат мамлакат деб номлаш мумкин. Минтақада сайловчи бошига энг кўп ҳаражат Қирғизистонга тўғри келади. Бу ерда бир фуқаронинг ўз ҳуқуқини адо этиши 4,25 долларига тенг.

Янгиликлар лентаси
0