Фрагмент Капитолия - здание Конгресса США в Вашингтоне. Архивное фото

АҚШ конгресси Россиянинг G7 саммитига қўшилиши бўйича ўз фикрини билдирди

269
(Янгиланган 12:47 31.10.2019)
АҚШ конгресси вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси Россиянинг “Катта еттилик” учрашувларида иштирок этишига қарши қарор қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. АҚШ конгресси вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси  Россиянинг “Катта еттилик” учрашувларида иштирок этишига қарши қарор қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости ҳужжат муаллифларидан бири бўлган конгрессмен Альбио Сайрес сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ҳужжатда ёзилишича, Россия “ўз қўшнилари ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиб, демократик жамият меъёрларига амал қилмагунга қадар” G7᾽га қўшилмаслиги керак.

“Катта еттилик” таркибига Германия, АҚШ, Канада, Япония, Франция, Буюк Британия ва Италия киради.

1998 йил Россия ҳам унга аъзо бўлган эди, бироқ 2014 Қрим қайтарилгандан сўнг клуб аъзолари Сочидаги саммитга келишдан бош тортишган. “Катта саккизлик” яна “Катта еттилик”ка айланган.

Аввалроқ Дональд Трамп Владимир Путинни 2020 йилда АҚШда бўлиб ўтиши режалаштирилган G7 саммитига таклиф қилишни ваъда қилган эди. Унинг фикрига кўра, кўплаб халқаро масалаларни Россия билан муҳокама қилиш керак.

Кейинчалик Франция президенти Эммануэль Макрон “Катта еттилик”ка аъзо мамлакатлар охирги саммит чоғида Россияни клубга таклиф қилиш масаласи борасида келишувга эриша олмаганликларини маълум қилган эди.

Ўз навбатида Владимир Путин Москва мулоқотга тайёрлигини билдирган ва “Катта саккизлик” форматининг қайта тикланишини истисно қилмаган. Бироқ бу Россиянинг кўзда тутган мақсади эмас.

269