Шавкат Мирзиёев принял секретаря Совета безопасности России Федерации Николая Патрушева

Мирзиёев ва Патрушев Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

344
(Янгиланган 20:35 31.10.2019)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. 31 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

“Президентимиз меҳмонни самимий қутлар экан, икки давлат раҳбарларининг мунтазам ва самарали мулоқоти туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал суръат билан ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Николай Патрушев, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун сидқидилдан миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди”, - дейилган хабарда.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликка оид, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилиш, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда амалий шерикликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

344

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

651
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

651

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

906
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

906

Россиядаги биринчи коронавирусга қарши дори маъқулланди

38
Таъкидланишича “Авифавир”нинг оралиқ клиник тадқиқотлари маълумотлари дори COVID-19 беморларини даволаш учун юқори самардорлигини тасдиқлаган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россиядаги биринчи COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши дори “Авифавир” мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди.

Таъкидланишича “Авифавир”нинг оралиқ клиник тадқиқотлари маълумотлари дори COVID-19 беморларини даволаш учун юқори самардорлигини тасдиқлаган. Ҳозирда унинг якуний клиник тадқиқотлари 330 нафар бемор иштирокида давом эттирилмоқда.

“Авифавир” нафақат Россияда коронавирусга қарши биринчи рўйхатга олинган вирусга қарши дори, балки, эҳтимол, дунёда COVID-19га энг катта истиқболга эга дори ҳамдир. У Россияда рекорд муҳлатда клиник тадқиқотлар давомида ишлаб чиқарилган ва синовдан ўтказилган. Бу унга дунёда “Фавипиравира” негизида биринчи рўйхатдан ўтган дори бўлишига имкон берди”, - дейди РФПП раҳбари Кирилл Дмитриев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда COVID-19га қарши самарали дори  “Авифавир” пайдо бўлгани хабар қилинган эди.

38
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси