ТИВда Ўзбекистон – Британия ҳамкорлик шартномаси имзоланди

© МИДПодписан договор о сотрудничестве между Узбекистаном и Британией
Подписан договор о сотрудничестве между Узбекистаном и Британией - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан сўнг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш имкони берадиган шартнома имзоланди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Кеча 31 октябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, ТИВ хабарига асосан.

Шартномани Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Буюк Британиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Торлот имзолашди.  Битим ҳуқуқий асосни сақлаш ва томонлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илмий-техникавий, молиявий ва бошқа соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу халқаро ҳужжат Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишидан сўнг Ўзбекистон - Британия ҳамкорлигининг шартномавий муносабатлари давомийлигини таъминлашга ва барча соҳаларда ҳар томонлама амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга имкон яратади.

Янгиликлар лентаси
0