Дмитрий Медведев Тошкентга келди

364
Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ШҲТга аъзо-давлат ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Тошкентга келди.

Аэропортда уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

© Sputnik / Александр Астафьев
Председатель правительства РФ Дмитрий Медведев и премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов (справа) во время встречи в аэропорту Ташкента.

Медведев ШҲТга аъзо давдат ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келди.

Медведев ШҲТ аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида нутқ сўзлайди, шунингдек бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. Транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, юқори технологиялар ва рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор берилади.

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Дастлаб ташкилотга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган. 2017 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистон аъзо бўлди. Ташкилотнинг котибияти Пекинда ташкил этилган. Тошкентда минтақавий аксилтеррорчилик тузилма фаолият кўрсатади.

364

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

703
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

703

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

922
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

922
Каратин

Китоб тумани карантинга олинди

7
Маълум қилинишича, туманда бир киши коронавирус юқтириб олганлиги гумон қилинмоқда. У эса кўплаб фуқаролар билан мулоқот қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, туманда бир киши коронавирус юқтириб олганлиги гумон қилинмоқда.

“... кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан эҳтиёт чораси сифатида туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди. Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тўсилди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиш қатъий назоратга олинган.

Барча фуқаролардан карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ҳамда уйда қолиш талаб этилган.

7