Трамп кутилмаганда Афғонистонга келди

© AFP / OLIVIER DOULIERYПрезидент США Дональд Трамп во время визита в Афганистан
Президент США Дональд Трамп во время визита в Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трамп илк бор Афғонистонга келди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан ташриф сўнгги дамга қадар сир сақланган.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп кеча 28 ноябрь куни кутилмаганда Афғонистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Оқ Уй матбуот хизматига асосан.

“Трамп 2,5 соат олдин Афғонистонга қўнди. Бу Шукроналик куни (Thankgiving Day) байрами муносабати билан америка ҳарбийлари хизмати учун миннатдорлик мақсадида уюштирилган сюрпризнинг бир қисми эди....”, - дейилган расмий хабарда.

Шунингдек, Трамп Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказган. 

© AFP / OLIVIER DOULIERYПрезидент США Дональд Трамп во время визита в Афганистан
Трамп кутилмаганда Афғонистонга келди - Sputnik Ўзбекистон
Президент США Дональд Трамп во время визита в Афганистан

Твиттерда пайдо бўлган видеоларга кўра, АҚШ президенти аскарлар ошхонасида бироз “ишлаб”  ҳарбийлар билан бирга овқатланган.

​Бу АҚШ президентининг Афғонистонга уюштирилган биринчи ташрифи бўлиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан у олдиндан эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ҳам 2014 йилда Афғонистонга  ташриф буюрган эди.

© AFP / OLIVIER DOULIERYПрезидент США Дональд Трамп во время визита в Афганистан
Трамп кутилмаганда Афғонистонга келди - Sputnik Ўзбекистон
Президент США Дональд Трамп во время визита в Афганистан
Янгиликлар лентаси
0