МСК раиси Ўзбекистонда мухолифатчи партиялар пайдо бўлишини истисно қилмади

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународные наблюдатели Межпарламентской ассамблеи СНГ, прибывшие в Узбекистан для наблюдения и мониторинга выборов в Законодательную палату Олий Мажлиса, 2 декабря 2019 года провели встречу с руководством ЦИК
Международные наблюдатели Межпарламентской ассамблеи СНГ, прибывшие в Узбекистан для наблюдения и мониторинга выборов в Законодательную палату Олий Мажлиса, 2 декабря 2019 года провели встречу с руководством ЦИК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов МДҲ ПА кузатувчилари делегацияси билан учрашувда янги қонунчилик ҳақида сўзлаб берди ва нима сабабдан айрим низомлар ўргартирилгани ёки кейинга қолдирилганини тушунтирди.

Олдинда турган парламент сайловлари янги Сайлов кодекси бўйича бўлиб ўтади. МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси делегацияси билан учрашувда ушбу ҳужжатга киритилган асосий ўзгартиришлар ҳақида сўзлаб берди.

“Биз икки йилдан зиёд вақт ушбу қонунни тайёрладик, энг илғорларини олиш учун қарийб 30 га яқин мамлакатларни кездик. Бизда очиқ саволлар қолди, албатта, шунинг учун ҳужжат янги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўзгартирилиши мумкин. Мисол учун, биз ҳозирча пропорционал тизимга ўтишга тайёр эмасмиз ҳамда вақтинчалик ташаббускор гуруҳлар ва ўзини ўзи бошқариш орган вакиллари сайловларида иштирок этишидан воз кечдик. Барчасини сисёсий партияларга топширдик”, - дея қайд этди МСК раиси.

Абдусаломов бу чекловлар биринчи навбатда сиёсий партияларни мамлакатда мустаҳкамлаш истагига боғлиқлигини тушунтирди, чунки республиканинг партия тизими Ғарбий Европа муқобилларидан йироқ.

И. о. директора Института развития демократии, парламентаризма и соблюдения избирательных прав граждан Екатерина Голоулина. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МСК ва барча партиялар очиқ мулоқотга тайёр - Голоулина

“Партияларимиз етарлича кучли эмас. Айнан шунинг учун биз уларни вақтинча бошқа сиёсий тузулмалар рақобатидан озод қилишга қарор қилдик. Умид қиламанки, келажакда бизда ҳақиқий кучли рақобатчи партиялар, эҳтимол, мухолифатчи ёки умуман янги партиялар пайдо бўлади. Ҳар ҳолда уларнинг ривожланиши учун барча шароитларни муҳайё қилдик”, - дея қўшимча қилди МСК раҳбари.

Абдусаломов демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этишини мониторинг қилиш халқаро институти директори вазифасини бажарувчиси Екатерина Голоулинага мурожаат қилиб, Ўзбекистон сайлов якунларига кўра сайлов қонунчилигининг асосли баҳосини кутишини ва кейинчалик уни такомиллаштириш устида халқаро мутахассислар билан биргаликда иш олиб боришга тайёрлигини таъкидлади.

Глава ЦИК: надеюсь, в Узбекистане появятся сильные партии, может, и оппозиционные
Янгиликлар лентаси
0