Дональд Трамп заявил, что Талибан* стремится заключить мирное соглашение

АҚШ космик кучлари ҳужумкор бўлади - Трамп баёноти

424
Президент Дональд Трамп космик кучлар АҚШ ҳимояси ҳамда ҳужумкорлик имкониятларининг жуда муҳим қисми бўлишини айтмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. АҚШ космик қўмондонлиги нафақат мудофаа, балки ҳужумкорлик имкониятлари жиҳатдан ҳам ривожланади, деб баёнот қилди АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни журналистлар билан мулоқоти давомида.

"Космик кучлар бизнинг ҳимоямизнинг жуда муҳим таркибий қисми бўлади, ва, тўғрисини айтганда, ҳужумкорлик имкониятларимизнинг ҳам муҳим қисми бўлади. Бу давлатимиз учун жуда муҳимдир", - деган Трамп Парагвай президенти Марио Абдо Бенитес билан Оқ Уйда учрашуви арафасида.

Эслатиб ўтамиз, Трамп август ойида АҚШ космик қўмондонлиги иш бошлаганини ва космосни ҳарбий ҳаракатларнинг кейинги соҳаси, дея атаган эди.

424