Путиннинг катта матбуот-анжумани: муҳим таъқиқ пайдо бўлди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЕжегодная большая пресс-конференция президента РФ В. Путина
Ежегодная большая пресс-конференция президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин ўн бешинчи бор катта матбуот-анжумани ўтказмоқда. Бу гал аккредитациядан ўтказилган журналистлар сони рекорд натижани қайд этди

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ёрқин либослар, юмшоқ ўйинчоқлар ва ноодатий бош кийимлар — Владимир Путиннинг катта матбуот-анжумани бироз карнавални ёдга солади. Ҳисоб бўйича ўн бешинчи маротаба ўтказилаётган бу тадбир - аккредитациядан ўтган журналистлар сони бўйича рекорд қўйди. Яна бир янгилик - Кремль жорий йилда янги шарт эълон қилди, ва бу кўпчилик журналистларнинг режасини ўзгартириши мумкин.

Владимир Путин: Россия выступает против милитаризации космоса - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб кўрсатишга уриниш ҳолатлари давом этмоқда - Путин

Плакатлар

Жорий матбуот-анжумани қанча вақт давом этиши ҳеч кимга маълум эмас, шу жумладан Путиннинг ўзига ҳам. Телевидениечилар уч соатга яқин вақт ажратишган. Статистика тўрт соатдан гапиради. Ўтган галги журналистлар билан учрашув 3 соату 43 дақиқа чўзилган эди, ундан олдингиси - уч соату 40 дақиқа. Кўриниб турибдики, 2008-йилги рекорд (деярли беш соат)га охирги тадбирлар етолмаяпти.

Умуман олганда, бу сингари воқеаларнинг асосий қиймати унинг давомийлигида эмас, балки савол бериш имкониятидадир. Шу боис, журналистлар бор ҳаракатини ишга солиб давлат раҳбари ва унинг матбуот-котиби Дмитрий Песков эътиборини ўзларига қаратишга уринадилар. Йиллар давомида синовдан ўтказилган усуллардан бири — улкан плакат билан келиш. Унда ёзув, сурат, фотосурат (мушукчалар, дейлик) бўлиши мумкин - ва нима бўлиши муҳим эмас - асосийси - бошқалар фонида ажралиб туриш. Ва бу кўпинча иш беради.

Аммо жорий йилда Кремль журналистларни кўп уринмасликка чақирди. "Матбуот-анжумани вақтида А3 формати(297×420 мм)дан катта бўлган плакатлардан фойдаланмасликни сўраймиз, чунки бу фотосуратчилар ва операторлар ишига ҳалал бермоқда", - дейилади президент Кремль хабарида.

Бу мазмундаги мактублар аккредитациядан ўтказилган барча матбуот вакилларига келган, уларнинг сони эса бу сафар рекорд натижани қайд этди — 1702 нафар.

Путиннинг матбуот-анжумани бошланди.

Янгиликлар лентаси
0