19 декабря 2019. Президент РФ Владимир Путин на большой ежегодной пресс-конференции в Центре международной торговли на Красной Пресне.

Путин ва 1895 журналист: катта матбуот-анжуманида янграган асосий фикрлар

941
(Янгиланган 20:05 19.12.2019)
Бу йилги матбуот-анжумани журналистлар сони бўйича рекорд натижани қайд этди. Умуман ўтган йилларда Путин шундай форматда ОАВ билан мулоқотга 47 соатни сарфлаган

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Владимир Путин Красная Преснядаги Халқаро савдо марказида анъанавий катта матбуот-анжуманини ўтказмоқда. Президент ва журналистлар савол-жавобида янграган асосий фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Президентлиги давридан буён содир бўлган энг ёмон ҳодиса

Путин сўзларига кўра, бу Беслан ва "Норд-Ост"даги терактлар. Президент бу ҳодисани ҳеч қачон унутолмаслигини айтди.

У шунингдек, қашшоқлик муаммосини охиригача ечишнинг иложи бўлмаганини қайд этди.

Путин Иккинчи жаҳон уруши тўғрисида мақола ёзишга сўз берди

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у тарихий ҳужжатларни кўздан кечирганида, нацистларни ким қўллаб-қувватлаган ва ким қўлламаган, дарҳол тушунишини айтди. Сталин бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ Гитлер билан алоқа қилиб ўз шаънига доғ туширмаган, деб эслатиб ўтди Путин.

"Мен уруш олдидан воқеалар қандай кечганини санама-сана ёзаман, - дея сўз берди президент. - Ҳа, Молотов-Риббентроп пакти  бўлган, унда махфий илова ҳам бўлган. Бу ҳақиқат. Яхшими ёки ёмон? Шунга эътиборингизни қаратмоқчиманки, ва бу муҳим, Совет Иттифоқи охирги бўлган, у Германия билан ҳужум қилмаслик тўғрисида пактни имзолаган охирги Европа давлати бўлган. Унга қадар ҳамма имзолаб бўлган".

Санкциялар ҳақида савол. Вазият яхши томонга ўзгариши мумкинми?

"Турли фикрлар бор, аммо ушбу санкциялар оқибатлари ушбу унчалик ёқимли бўлмаган жараённинг барча иштирокчилари учун бир хил натижа бериши ҳақида ҳам фикрлар мавжуд... Шундай экан, иқтисодий фаолият соҳасида сиёсийлашган чекловлардан йироқ бўлган маъқул. Бу жаҳондаги савдо ва жаҳон иқтисодиётига мисли кўрилмаган путур етказиши мумкин", - деди Путин.

Шу билан бирга, санкциялар туфайли яққол намоён бўлган минуслар билан бир қаторда, плюслар ҳам мавжуд. Президент сўзларига кўра, мудофаа соҳасида мамлакат катта сакрашни амалга оширди, импорт ўрнини босишда катта ютуқларга эришди, катта яхлит соҳалар вужудга келди, мисол учун вертолет моторини ишлаб чиқариш соҳаси. Қишлоқ хўжалигида ривожланиш рўй берди.

Россия иқтисодиёти ташқи шокларга мослашди. Рубль нефт нархидаги ўзгаришларга нисбатан барқарорлашди", - деб қайд этди давлат раҳбари.

Демография тўғрисида савол. Ўртадаги бўшлиқни мигрантлар ҳисобига тўлдириш керакми?

Президент таъкидига кўра, Россия шароитларига рус маданиятини ҳурмат қилган, рус тилини биладиган одамлар осон кўникиши мумкин. Шу боис, ҳозирда Россияга кўчиб ўтишни хоҳлаганлар ўша маданий муҳитдан бўлиши зарур.

"Ўрта Осиёдан бўлган одамларга адаптация қилиш қийин. У ёқда биз таълим тизимини жорий этиш, рус тили бўйича курсларни очиш, Россия мактабларини очиш, олийгоҳларимиз филиалларини очишга мажбурмиз. Шундагина бу ерга келадиган одамлар ўзини қулай ҳис қиладилар", - деди Путин.

"Баъзи мигрантлар ўзини шундай тутади-ки, улар ўз уйларида бундай қилмаган бўлардилар. Лекин иқтисодиётга миграция керак", - деди Россия етакчиси.

Президент бу нафақат Ўрта Осиё, балки Шимолий Кавказга тегишли эканлигини ҳам эслатиб ўтди.

Путинни тарихий шахс, деб аташ мумкинми?

Путин бу саволга жавоб берар экан, унинг ишига янги авлод баҳо беришини қайд этди.

Яаон журналистидан тушган савол

Стратегик-ҳужумкор қуролларни қисқартириш (СНВ-3) тўғрисидаги Россия-Америка шартномаси узайтирилмаса нима бўлади? Президент ядровий зарбага жавоб бермаслик керак, деб ҳисобламайдими? Ядровий балансда ақл-идрокни сақлаб қолиш тушунчаси борми? Россия етакчиси ядровий қуролдан ҳоли бўлган дунёни ташкил қилиш ташаббуси билан чиқишни истамайдими?

Россия ва Япония ўртасидаги тинчлик битими нима бўлади? Журналист шунингдек, Япония Хитой ва Россия ўртасидаги Вашингтон-Токио-Сеулга қарши қаратилган ҳарбий соҳадаги иттифоқдошлик муносабатларидан хавфсирашини билдирди.

Путин Россия ва Хитой ўртасида ҳарбий иттифоқ йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, мудофаа соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда, қайд этди президент. У шунингдек, минтақада Япония-АҚШ-Жанубий Корея иттифоқи шаклланганига ишора қилди. "Биз буни кўриб турибмиз ва бу контрсамарали, деб биламиз. Бу ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди", - деди президент. Путин, шунингдек, Москва ва Пекин ҳамкорликда ишлаб чиқаётган ракета ҳужумидан огоҳлантирувчи тизим фақатгина мудофаага қаратилганини қайд этди.

Россия етакчиси америка қуроли Курил оролларижа пайдо бўлмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқлиги ҳақида гапирди.

Путинга кўра, Россия бу шароитда япон шериклари билан вазиятдан чиқиш йўлларини биргаликда изламоқда.

"Қўрқишади": Путин Талиннинг Sputnik Эстония номига йўллаётган таҳдидлари ҳақида

Навбатдаги савол Sputnik Эстония агентлигидан берилди. Банклар ходимлар, контрагентлар ҳисоб рақамларига ва солиқ департаментига транзакцияларни таъқиқладилар. Махсус хизматлар ижара берувчига босим ўтказдилар, ва у агентлик билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлди. Шу кунларда эса Sputnik ходимларига жиноий таъқиб билан таҳдид қилишаётгани маълум бўлди.

Россия президенти уни Эстонияда бўлиб ўтаётган воқеалар уни ҳайратлантираётганини билдирди. Россияни Ғарбда ОАВни "сиқувга" олишда айблашади, аммо ўзлари шу иш билан шуғулланадилар.

"Сизлар кўп ишларни амалга оширасизлар, мамлакат ҳукумати томонидан сизнинг ишингизга ҳалал беришга уриниш сезилмасдан қолмаслиги керак", - деб таъкидлади Путин.

У шунингдек, мамлакатлар ўртасида муносабатларга путур етказмоқчи бўлаётганлар "тегирмонига сув қуйиш керакмаслигини" қўшимча қилди.

"Сизнинг маълумотингиздан қўрқадиган, сизнинг таъсирингиздан қўрқадиган мамлакатларда ишлаш имкониятини қўлга киритишга ҳаракат қилиш керак", - деди давлат раҳбари.

941