Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди

503
(Янгиланган 10:33 21.12.2019)
Санкт-Петербургга ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг суҳбати бўлиб ўтди. Унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳридаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Санкт-Петербургга ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг суҳбати бўлиб ўтди. Унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

МДҲ норасмий саммитида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Президент РФ Владимир Путин на неформальной встрече лидеров государств Содружества Независимых Государств
© Sputnik / Михаил Климентьев
Президент РФ Владимир Путин на неформальной встрече лидеров государств Содружества Независимых Государств

Кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Музокаралардан сўнг давлат раҳбариТошкентга жўнаб кетди.

503
Теглар:
Мирзиёев, Путин, Россия, Ўзбекистон
 Государственный департамент США

"Россия пропагандаси" ҳақидаги ҳисоботга АҚШдаги РФ элчихонаси изоҳ берди

122
(Янгиланган 16:34 06.08.2020)
Аввалроқ, Давлат департаменти қошидаги Глобал ҳамкорлик маркази "Россия дезинформацияси устунлари" ҳақида ҳисоботни эълон қилган бўлиб, унда "Россия тарғиботи" концепцияси тизимлаштирилган эди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Давлат департаментининг "Россия пропагандаси" ҳақидаги ҳисоботи Москванинг АҚШ билан ҳамкорликни қайта тиклаш бўйича таклифларини "сўндириш"га мўлжалланган, дея баёнот берди Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси.

Аввалроқ, Давлат департаменти қошидаги Глобал ҳамкорлик маркази "Россия дезинформацияси устунлари" ҳақида ҳисоботни эълон қилган бўлиб, унда "Россия тарғиботи" концепцияси тизимлаштирилган эди. Жумладан, "пропаганда" таърифи давлат томонидан молиялаштирилган Россия ОАВларига нисбатан қўлланилди.

Дезинформацияларга мисол сифатида жумладан, Sputnik, РИА Новости, RT, Биринчи канал, Россия 24 ва бошқа медиа-ресурслар сарлавҳалари келтирилганди.

Дипломатик ваколатхона "АҚШни танқид қилишга журъат қиладиган" Россия ва хорижий ОАВларига "улар синчковлик билан текширилиши мумкинлиги" ҳақида ёдда тутишлари лозимлиги, қолаверса уларнинг америка ижтимоий тармоқларидаги ресурслари ҳеч қандай тушунтиришларсиз блоклаб қўйилиши ҳақида маслаҳат берди.

Элчихона таъкидига кўра, Давлат департаментига "муқобил ахборот манбаларининг мавжудлиги сира ёқмайди". Уларни обрўсизлантириш учун "жиддий ресурслар жалб қилинган".

"Вашингтонга зид бўлган ҳар қандай овоз Кремл ва Россия махсус хизматларига хизмат қилувчи "дезинформация", дея эълон қилинади", - деган дипломатлар Фейсбукда эълон қилинган изоҳларида.

Элчихона докладда келтирилган мантиқсиз таъкидлардан мисол келтирган. Хусусан, АҚШ ташки сиёсий идораси "расмий ҳукумат коммуникациялари" рўйхатига ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ва "Говорит Москва" хусусий радиосини қўшиб қўйган.

"Агар бу америкалик ҳамкасблар томонидан ўта синчковлик билан қурилган конструкция чўққиси бўлса, у ҳолда у кўпроқ картадан ясалган уйчага ўхшайди", - деган элчихона вакиллари.

АҚШ Давлат департаменти "Россия томонидан бўлаётган хабарларни сохталаштириш ва пропагандага қарши туриш учун" учун 2021 йил учун давлат бюджетидан 138 миллион доллар сўраган. Кремль ва РФ ТИВ бундан олдин ҳам Россия номига дезинформация бўйича қўйилаётган айбловларни кўплаб маротаба рад этган.

АҚШда чет эл бўйича хабарлар давлат агентлиги - "Америка Овози" ва Озодлик/Озод Европа радиоси бош тузилмаси мавжуд бўлиб, уларни РФ Адлия вазирлиги бошқа ОАВлар билан бир қаторда хорижий агентлар рўйхатига киритган. 1994 йилдан буён BBG деб номланган ташкилот 2018 йилда АҚШнинг глобал ОАВлари бўйича агентлиги (USAGM) этиб қайта номланган. Унинг доирасида фақатгина интернетда узатиладиган теле-дастурлар ишлаб чиқарилади. Агентлик тўлалигича АҚШ бюджетидан молиялаштирилади, 2017 йилда унинг харажатлари 748 миллион долларни ташкил этди.

122

Шавкат Мирзиёев Ливан халқига чуқур таъзия билдирди

141
(Янгиланган 15:54 05.08.2020)
Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш муносабати билан Ливан президентига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ливан президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди.

“Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги даҳшатли портлаш кеча юз берди. Тахминларга кўра, бадаргоҳдаги 2014 йилда кемадан мусодара қилинган 2750 тонна аммиак селитраси портлаб кетган. Портлашдан шаҳарнинг тенг ярми жабр кўрган. Касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб тошган.

Ливан ҳукумати фожиа қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 100 ортиқ киши қурбон бўлган, тўрт мингга яқин киши жабрланган. Кўплар бедарак йўқолган.

141
Стадион Бунедкор

ОТМларга тест синовлари стадионларда ўтказиладиган бўлди

163
(Янгиланган 21:17 06.08.2020)
Таъкидланишича, имтиҳонлар кунига ҳаво салқин пайтда 2 марта ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслиги, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Таъкидланишича, бунда имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

Жорий йилда мамлакатдаги олий таълим муассасаларига бакалавриат босқичига 162 364, магистратурага 10 425 ўрин ажратилган.

Бу йил 91 та ОТМга бакалавриат йўналиши бўйича 1 миллион 484 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 39 фоиз кўп. Битта ўринга 10,6 та талабгор тўғри келмоқда.

Магистратура йўналишида 72 та таълим даргоҳига 78 минг 720 нафар ёки ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўп ҳужжат топширилган. Умуман, қабул квоталари 2016 йилгига нисбатан 3 маротаба ортган.

Мутасадди вазирлик ва идораларга стадионларни тест синовларига пухта тайёрлаш, уларнинг дислокацияси бўйича абитуриентларни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди, дейилади президент матбуот-хизмати хабарида.

163