Голосование на парламентских выборах в Узбекистане

Такрорий овоз бериш ўтказиладиган сайлов округлари рўйхат

523
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 22 та сайлов округида биронта номзод овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини ололмаган ҳамда 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилган.

Шунга кўра,  25 та сайлов округида такрорий овоз бериш 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказилади.

Такрорий овоз бериш ўтказиладиган сайлов округлари – рўйхат
Адлия вазирлиги
Такрорий овоз бериш ўтказиладиган сайлов округлари – рўйхат
523
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (79)