Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси аниқ бўлди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВизит главы МИД РФ С. Лаврова в Словакию
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Словакию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хусусан, Россия ташқи ишлар вазири Тошкентдаги Россия ТИВ МГИМО филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашиб, нутқ сўзлайди.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров 2020 йил 12-13 январь кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади, деб хабар қилди РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Лавров: РФ ва Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициялари жуда ўхшаш

Дипломат сўзларига кўра, Лавровни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилади, шунингдек, у ўзбек ҳамкасби Абдулазиз Камилов билан музокаралар ўтказади.

Бундан ташқари, Россия ташқи сиёсий маҳкама раҳбари 9 декабрь куни очилган Тошкентдаги Россия ТИВ МГИМО филиали профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалари қаршисида чиқиш қилади.

Режалаштирилган алоқалар давомида иккиёқлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча жабҳалари кўриб чиқилади.

"Россия президентининг ўтган йил 18 октябрда Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида бўлган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, 2020 йилда олий ва юқори даражада бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади", - деди Захарова.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилмоқда.

Захаровага кўра, "бундай ҳамкорлик Россия ва Ўзбекистон ўртасида мавжуд ўзаро ишончга асосланган муносабатларнинг стратегик шериклик ва иттифоқдошлик даражасини акс эттиради".

Янгиликлар лентаси
0