Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11 декабря провел совещание, посвященное результативности реформирования предприятий с участием государства и приоритетным задачам в этом направлении

Мирзиёев президент сифатида мухолифатга қарши эмаслигини айтди - ОАВ

327
(Янгиланган 09:29 28.12.2019)
Президент Шавкат Мирзиёев оппозицияга қарши эмаслигини, бироқ у Ўзбекистонда шаклланиши кераклиги ҳақида фикр билдирган.

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг янги биносида ёшлар билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев сиёсий мухолифат борасида фикр билдириб ўтди, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.

Шавкат Мирзиёев 14 августа провел видеоселекторное совещание по инвестициям
Пресс-служба президента Узбекистана

Хабарга кўра, давлат раҳбари оппозицияга қарши эмаслиги, аммо у четдан кириб келишини ёқламаслигини билдирган.

"Интернетда мухолифат ҳақида гап кетяпти. Менга ҳам "Оппозиция йўқ", деб айтишади. Оппозиция нима у? У қандай фойда беради?
У шу ерда бўлиши керак. Қандай қилиб четдан келади? Бу ернинг шарт-шароити, муҳитини билмайди. Албатта, мен президент сифатида мухолифатга қарши эмасман. Лекин у ўзимизда шаклланиши керак, бунинг учун шу ерда муҳит яратилиши керак. Токи у одамларнинг муаммоларини билсин, шу ерда нон еб, шу ерда сув ичган бўлсин", – деган Мирзиёев.

Содиқ Сафоев Ўзбекистонда мухолифат партиялар илдиз отаётганига ишора қилди >>>

Президент хориждан келадиган мухолифатга қаршилигини таъкидлади, деб ёзади нашр.

327