Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова

Захарова Россия ва АҚШ муносабатлари ривожидаги тўсиқлар ҳақида гапирди

623
"Америкаликлар, прагматик одамлардир, улар муносабатлар ривожидан нимага эга бўлишликларини яхши англайдилар", - деди Захарова.

ТОШКЕНТ, 31 дек – Sputnik. АҚШнинг қатор сиёсатчилари томонидан сайлов жараёни давомида "россия харитаси"нинг ишлатилиши Вашингтон ва Москва ўртасидаги иккиёқлама муносабатларнинг нормал ривожланишида кўплаб имкониятларни блокламоқда, деб ҳисоблайди РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров 10 декабрь куни АҚШга ташрифни амалга оширди ва бу ташриф давомида давлат котиби Майк Помпео билан музокаралар ўтказди ҳамда президент Дональд Трамп билан учрашди. Томонлар Сурия, Украина, Ливия, Афғонистон ва Венесуэла масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, стратегик барқарорлик, СНВ-3 ва КХДР атрофидаги вазият кўриб чиқилди.

"Ўз таассуротларимга изоҳ бериш мени ваколатларимга кирмайди. Аммо америка томони ёндашуви принциплари ҳақида гапирадиган бўлсак, улар дейлик, иқтисодий, сиёсий ва қатор бошқа соҳалардаги муносабатлардан қандай бонуслар олишлари мумкинлигини яхши англайдилар. Лекин шу билан бирга, ҳозирда, гап асосан бой берилган имкониятлар ҳақида бормоқда", - деди Захарова "АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг атрофидагилар ҳақиқатан ҳам РФ билан муносабатларни яхшилашга бел боғлаганларми, нима деб ўйлайсиз?", деган саволга жавоб берар экан.

РФ ТИВ расмий вакилининг таъкидлашича, АҚШ президенти, биринчи галда бизнесмен эканлигини, у ҳамма нарсани рақам ва иқтисодий кўрсаткичларга ўгиришини инобатга олиш лозим. Мана шу нуқтаи назардан, америка томони Россия билан ривожланмаган муносабатлардаги бой берилган имкониятларни яхши англайди, деб қўшимча қилди у.

"Америкаликлар, прагматик одамлардир, улар муносабатлар ривожидан нимага эга бўлишликларини яхши тушунадилар", - деди Захарова.

Шу билан бирга, дипломатнинг айтишича, бошқа реаллик мавжуд - бу АҚШдаги сайлов жараёни кечаётган сиёсий муҳит.

"Бир қатор сиёсий арбоблар "россия харитасидан" ўзларининг сиёсий кампанияларининг бир қисми сифатида фойдаланадилар. Ушбу ёндашув бир неча йил олдин танланган ва бугунги кунда қатор номзодлар кампаниялари доирасида қўлланилиб келинади. Бу эса иккиёқлама муносабатларнинг нормал ривожланишига доир кўплаб имкониятларни блокламоқда. Бугун ҳолат шундай", - дея тушунтирди Захарова.

РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Биринчи каналдаги "Катта ўйин" дастурида таъкидлаганидек, АҚШга ташрифи давомида унинг мамлакат президенти билан учрашуви Америка-Россия муносабатларининг принципиал лаҳзаси ҳисобланади. Бундай анъана барча давлатларда ҳам қўллаб-қувватланмайди, бироқ Москва ва Вашингтон унга амал қиладилар.

623

Дунё халқаро ҳамкорлик синовидан ўта олмади - Гутерреш баёноти

181
"Пандемия - бу халқаро ҳамкорликни синовдан ўтказган давр бўлди, биз ундан ўта олмадик", - деди Гутерреш.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Коронавирус пандемияси дунё халқаро ҳамкорлик тестидан ўта олмаганини кўрсатди, дея баёнот қилди БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ташкилот бош котиби Антониу Гутерреш.

"Пандемия - бу халқаро ҳамкорликни синовдан ўтказган давр бўлди, биз ундан ўта олмадик", - деди Гутерреш.

БМТ бош котиби сўзларига кўра, касаллик дунё бўйлаб бир миллион инсон ҳаётига нуқта қўйган, 30 миллиондан кўп киши инфекцияни юқтирган, ва касалликни ҳеч ким назорат қилолмаган. "Бу глобал тайёргарлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликнинг йўқлигидан далолат", - деб қўшимча қилган у.

181

АҚШ Лукашенкони президент сифатида тан олмади, Туркманистон эса табрик йўллади

325
(Янгиланган 09:49 24.09.2020)
Александр Лукашенко кеча олтинчи маротаба Беларус президенти вазифаларини расман бажаришга киришди. Шу муносабат билан ЕИ давлатлари Лукашенкони тан олмасликлари хусусида расмий баёнот билан чиқиш қилдилар

ТОШКЕНТ, 24 сн - Sputnik. Куни кеча, чоршанба куни Минскда президент Александр Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Тадбир деярли махфий ўтди деса ҳам бўлади, негаки ҳукумат ҳеч кимни олдиндан хабардор қилмаган эди.

Давлат телевидениеси ҳам инаугурация жараёнидан тўғридан-тўғри эфир олиб бермади.

Эслатиб ўтамиз, МСК маълумотларига кўра, Лукашенко бўлиб ўтган президент сайловларида 80,1 % фоиз овоз олган.

Инаугурация маросимидан сўнг 27та европа давлатлари Лукашенкони Беларуснинг қонуний президенти сифатида тан олишдан бош тортдилар. Словакия ЕИ давлатларидан биринчи бўлиб Лукашенкони президент сифатида тан олмаслиги тўғрисида баёнот билан чиқди. Сўнгра Чехия, Литва, Польша, Латвия, Эстония, , Буюк Британия, Канада, Дания ҳам худди шундай позицияни билдирди. 

Орадан сал ўтиб, ГФР вазирлар маҳкамаси расмий вакили Штеффен Зайберт канцлер Ангела Меркель томонидан ҳам Лукашенко номига табрик телеграммаси юборилишига умид қилиш керак эмаслигини айтди. Берлиннинг расмий позициясига кўра, Беларусда бўлиб ўтган сайловлар "демократик сайловларнинг минимал талабларига мутлақо мос равишда ўтмаган". Бундан ташқари, Германия Лукашенко ва унинг аппарати тинч намойишчиларга қарши зўравонликни қўллашни бас қилишлари лозимлигини қайд этганди.

ЕИ давлатлари Беларусга нисбатан санкциялар киритишга келишдилар.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Европа давлатларига қарши чиқди ва МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб Лукашенкога табрик йўллади. Лукашенкони президент сифатида, шунингдек, Россия, Хитой, Туркия, Сурия, Қозоғистон ва Қирғизистон тан олган.

Россия "махфий инаугурацияга" бу Беларуснинг ички иши, дея изоҳ берган.

Сал кейин Украина ва АҚШ ҳам Беларусда бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларини тан олмасликлари ҳақида баёнот билан чиқишди.

Ўз навбатида, президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская ҳозирда ўзини Беларус халқи томонидан сайланган "ягона етакчи" дея атамоқда.

Беларусда Лукашенконинг инаугурациясидан кейин янги норозилик акциялари бошланган. Мамлакат полициячилари норозилик намойишчилари иштирокчиларини водометлар ёрдамида тарқатмоқда.

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

325

Ҳокимларни халқ сайлаши керак - президент

21
(Янгиланган 10:37 25.09.2020)
Тадбиркорлик ривожланиши қониқарсиз деб топилган туманларга истаган киши раҳбарликка даъво қилиши мумкин. Бунинг учун у ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, халқ вакилларини ишонтириши керак.

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 24 сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишда Республика туман ва шаҳарларидаги тадбиркорлик муҳити муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистонда илк бор туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Таҳлиллар асосида ҳар бир туманга тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” деб бҳо берилди. Якуний ҳисоботга кўра, 48 та туманда ва шаҳарда тадбиркорлик ҳолати “яхши”, 119 тасида - “ўрта” ҳамда 33 тасида - “қониқарсиз”, деб баҳоланди.

Тадбиркорлик кўрсаткичлари бўйича энг салбий натижа Нукус, Балиқчи, Бекобод, Ховос, Бахмал, Мирзачўл, Янгиқўрғон, Шовот, Касби, Қумқўрғон, Учтепа каби туманларда аниқланган.

Президент ушбу туманлар раҳбарларини кескин танқид қилиб, келажакда туман ҳокимларини халқ сайлаши тартиби жорий этилишини айтиб ўтди. 

"Одамларимиз турмушини яхшилашга ҳаракат қилмаган раҳбар бир кун ҳам ишламайди <...> Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз, – дея таъкидлади Президент.

“Қониқарсиз” ҳамда “ўрта” деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилиши белгиланди. Яъни, уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади.

Ушбу туманларда муҳандислик коммуникацияларини яхшилаб, кичик саноат зонаси ташкил этиш, яйловларда чорвачилик, қоракўлчилик, йилқичиликни ривожлантириш, чегараолди савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.  

Яхши кўрсаткичларга эришган туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари маошига 30 % устама тайинланиб, аҳвол қониқарсиз бўлган ҳудудлар раҳбарларига жарима қўлланиши айтиб ўтилди.

 

21