КНДР отмечает 60-ю годовщину окончания Корейской войны

Ким Чен Ин тез орада янги стратегик қуролни кўрсатишга ваъда берди

349
АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан душманлик сиёсатини тўхтатмас экан, КХДР мамлакат ҳимояси учун зарур бўлган стратегик қурол ишлаб чиқаришни тўхтатмайди, аксинча, давом эттиради, дея баёнот қилди Ким Чен Ин

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. КХДР етакчиси Ким Чен Ин, токи АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан ўзининг душманлик сиёсатини йўқотмас экан, мамлакат стратегик қуролни ишлаб чиқишда давом этишини ва тез орада янги стратегик қуролни тақдим этишини маълум қилди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги Корея Меҳнат партияси ялпи мажлисида КХДР етакчиси қилган маърузага таяниб хабар бермоқда.

"АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан душманлик сиёсати йўқотилмас ва Корея ярим оролида барқарор тинчлик ўрнатилмас экан, КХДР мамлакат ҳимояси учун зарур бўлган стратегик қурол ишлаб чиқаришни тўхтатмайди ва давом эттиради … Тез орада биз (ҳаммага - таҳр.) КХДР эга бўлган янги стратегик қуролни кўрсатамиз", — деб баёнот қилган Ким Чен Ин ялпи мажлисда қилган чиқиши давомида.

КХДР Меҳнат партияси марказий қўмитасининг еттинчи чақириғи бешинчи ялпи мажлисининг биринчи куни шанба куни мамлакат етакчиси Ким Чен Ин раислигида ўтказилди. Тадбирда партия қурилиши ва миллий хавфсизлик сингари "муҳим масалалар" муҳокама этилди. Шимолий Корея сал олдин мамлакат ва чет элдаги вазият ўзгарганлиги туфайли муҳим масалалар бўйича қарорлар қабул қилиниши учун декабрь ойи охирида ушбу йиғилишни ўтказиши ҳақида хабар берган эди.

КХДР душанба куни ялпи мажлиснинг иккинчи куни якунлари ҳақида ҳамда мажлис учинчи ва тўртинчи кунларга узайтирилгани ҳақида хабар берган эди.

Ким Чен Ин мажлиснинг учинчи кунида давлат қурилиши, иқтисодиёт ва қуролли кучларни ривожлантириш ҳақида қўшма баёнот билан чиқиш қилди. КХДР етакчиси давлат бошқаруви, хусусан, мамлакат иқтисодиётини тартибга солиш, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш, шунингдек, табиий офатларнинг олдини олиш бўйича кўрилиши лозим бўлган чоралар ва экологик муҳитни муҳофаза қилишга доир турли масалаларни ёритиб берди.

Жанубий кореялик экспертлар бироз аввал Ким Чен Ин миллатга Янги йил мурожаатини пленус қарорига алмаштириши мумкинлиги ҳақида хабар беришган эди.

349