"Ҳеч вақо топилмади". Трамп Россия билан савдо алоқаларини йўлга қўймоқчи

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишДональд Трамп на полях саммита "Группы двадцати" в Осаке.
Дональд Трамп на полях саммита Группы двадцати в Осаке. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йилнинг апрель ойида тергов иши юзасидан эълон қилинган ҳисобот Дональд Трамп ёки унинг сайловолди штаби аъзолари РФнинг бирон бир вакили билан "тил бириктирганлиги" факти бўйича далилларни топа олмади.

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Америка президенти Дональд Трамп шанба куни АҚШ Россия билан савдо муносабатларини йўлга қўйиши зарурлиги ҳақида баёнот қилди.

Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Захарова Россия ва АҚШ муносабатлари ривожидаги тўсиқлар ҳақида гапирди

"Фикримча, биз Россия билан савдо қила олишимиз керак. Ўйлашимча, бу қўлимиздан келади. Жодугарлар ови... тугади ва улар (терговчилар) 45 миллион доллар сарфлаб, ҳеч вақо топа олишмагач, Россия билан ярашиш ҳақида ўйлаяпман", - деб айтган Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

АҚШ шу пайтга қадар Россияни 2016 йилдаги сайловларга аралашганликда айблаб келар эди, аммо Россия расмийлари бу айбловларни қатъий инкор этиб келадилар.

ФБР собиқ раҳбари Роберт Мюллер қарийб икки йил давомида бўлиб ўтган президент сайловларида "Россия аралашуви" тўғрисида махсус суриштирувни олиб борди.

Ўтган йилнинг апрель ойида тергов иши юзасидан эълон қилинган ҳисобот АҚШ махсус хизматларининг Россия номига бўлган айбловларини тасдиқлади, аммо Дональд Трамп ёки унинг сайловолди штаби аъзолари Россия томонининг бирон бир вакили билан "тил бириктирганлиги" факти бўйича далилларни топа олмади.

Янгиликлар лентаси
0