Тўра Боболов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

© Хокимият Сурхандарьинской областиТура Боболов утвержден хокимом Сурхандарьинской области
Тура Боболов утвержден хокимом Сурхандарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг биринчи сессиясида Тўра Боболов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг биринчи сессиясида Тўра Боболов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хоким Сурхандарьинской области Тура Боболов - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё тарихи дунё халқлари тарихининг ажралмас қисмидир – вилоят ҳокими

Қайд этилишича, сессияда иштирок этган Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон президенти томонидан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига 3-Дарбанд сайлов округидан сайланган депутат Боболов Тўра Абдиевичнинг номзодини Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимномани ўқиб эшиттирган.

Номзод бўйича партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилган ва Тўра Боболовнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор бир овоздан маъқулланган.

“Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори билан таклиф этилган Боболов Тўра Абдиевичнинг номзоди тасдиқланди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0