Ракетный комплекс Искандер-М

НАТО янги ракетали "Искандер-М" тизими жойлаштирилишига жавоб бермоқчи

956
(Янгиланган 16:35 13.01.2020)
Столтенберг 9М729 ракетасини ишлаб чиқилишини "Россиянинг замонавий имкониятларга, шу жумладан замонавий ядро қуролига катта маблағ сарфлаш стратегиясининг бир қисми", дея атади.

ТОШКЕНТ, 13 январ - Sputnik. Шимолий Атлантика альянси Россияга қарашли жуда кўп музокараларга сабаб бўлган 9М729 ракетаси жойлаштирилишига қарши жорий йилда жавоб берди. Бу ҳақда N-tv немис телеканалига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

"Россиянинг SSC-8 тизимига келсак (НАТО таснифида 9М729), биз ҳаводан ҳужум мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимлари, конвенционал қуроллар, жанговар тайёргарликни ошириш ва огоҳлантириш вақтини узайтириш устида ишлаймиз", деб айтган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

Унинг сўзларига кўра, альянс мамлакатлари мудофаа вазирлари аллақачон тегишли чоралар тўғрисида келишиб олишган.

Столтенберг 9М729 ракетасини ишлаб чиқилишини "Россиянинг замонавий имкониятларга, шу жумладан замонавий ядро қуролига катта маблағ сарфлаш стратегиясининг бир қисми", дея атади.

Унинг сўзларига кўра, НАТО бунга жавобан мутаносиб мудофаа чораларини кўрмоқчи. Шу билан бирга у, альянснинг Европада ерда жойлаштирилган ядро қуролига эга янги ракеталарни жойлаштир нияти йўқлигини ва қурол назоратини кучайтиришга интилиши ҳақида гапирган.

Америка Қўшма Штатлари ва унинг ортидан НАТО ҳам, 9М729 ракетаси - Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномага зид, деб ҳисоблайди, уларнинг фикрича – гўёки бу ракета 500 километрдан кўпроқ масофани босиб ўта олгани Қўшма Штатларинг ушбу муҳим халқаро шартномадан чиқишига сабаб бўлган.

Москва, ўз навбатида, АҚШнинг шубҳаларини бир неча бор рад этди ва 9М729га қилинган даъволар – бу фақатгина шартномадан чиқиш учун баҳона эканлигини ва бунинг сабаби Хитой чегаралари яқинида ўзининг ўрта масофага мўлжалланган ракеталарини жойлаштириш истаги бўлганлигини таъкидлади.

Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ 9М729 кенг жамоатчиликка тақдим этилишидан бир неча йил олдин РСМД шартномасидан чиқишга қарор қилганлигини таъкидлади.

956

Шавкат Мирзиёев Ливан халқига чуқур таъзия билдирди

94
(Янгиланган 15:54 05.08.2020)
Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш муносабати билан Ливан президентига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ливан президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди.

“Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги даҳшатли портлаш кеча юз берди. Тахминларга кўра, бадаргоҳдаги 2014 йилда кемадан мусодара қилинган 2750 тонна аммиак селитраси портлаб кетган. Портлашдан шаҳарнинг тенг ярми жабр кўрган. Касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб тошган.

Ливан ҳукумати фожиа қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 100 ортиқ киши қурбон бўлган, тўрт мингга яқин киши жабрланган. Кўплар бедарак йўқолган.

94

Россия МСК Беларусдаги сайловларга кузатувчи юбормайди

139
(Янгиланган 15:39 05.08.2020)
Беларусда давлат раҳбари сайловлари 9-август куни бўлиб ўтади, сайлов пойгасида беш номзод, шу жумладан, амалдаги президент Александр Лукашенко ҳам қатнашмоқда. Сешанба куни республикада муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. РФ Марказий сайлов комиссияси Беларусда бўлиб ўтадиган президент сайловларини кузатмайди, чунки Минск томонидан таклифнома олмаган, шунингдек, коронавирус пандемияси туфайли РФ ўз вакилларини республикага юбориши имконияти мавжуд эмас, деб хабар қилди РИА Новостига МСК раҳбари Элла Памфилова.

Беларусда давлат раҳбари сайловлари 9-август куни бўлиб ўтади, сайлов пойгасида беш номзод, шу жумладан, амалдаги президент Александр Лукашенко ҳам қатнашмоқда. Сешанба куни республикада муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

"Россия МСК беларуслик ҳамкасблардан анъанавий расмий таклифномани олгани йўқ", - деди Памфилова.

Памфилова шунингдек, РФ кузатувчилари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва МДҲ миссиялари таркибида ҳам бормасликларини қўшимча қилган. Унинг айтишича, ДИИҲББ беларус томонидан таклифномани кеч олган, МДҲ МСК орқали эса РФ ўз вакилларини "юмшоқ қилиб айтганда, беларус раҳбариятининг коронавирус пандемиясига бўлган ўта специфик муносабати туфайли", юбориш мумкин деб ҳисобламайди.

139

Бейрутдаги кучли портлашнинг сабаби аниқланди

119
(Янгиланган 20:22 05.08.2020)
Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида ўта хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган бепарволик ҳолатлари.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бейрут портида юз берган портлаш ҳолатини дастлабки ўрганиш натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги дастлабки тергов ишлари билан таниш бўлган манбага асосан хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган ҳаракатсизлик ва бепарволик ҳолатлари.

Таъкидланишича, ушбу муаммо билан шуғулланувчи инспекция 6 ой олдин қонунбузарликларга эътибор қаратган. Қўмита ва судьялар томонидан хавфли моддаларни йўқ қилиш бўйича қарор тайёрлаш борасида “ҳеч нарса қилинмаган”.

Ливан ҳуқумати портлаш содир бўлган порт маъмуриятининг барчасини уй қамоғига олиш ҳақида топшириқ берган.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, 113 киши ҳалок бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида юз берган портлаш 3-5 миллиард доллар миқдорида зарар етказди.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

119