Депутатлар ҳукуматга аъзолар номзодини маъқулладилар - рўйхат

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишУчастники мероприятия
Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилди. Айрим вазирликларда ўзгаришлар рўй беради.

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида янги шаклланган парламент қуйи палатаси депутатлари Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқишди.

Мажлисда Ҳукумат аъзолигига номзодларни лавозимига маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишди.

  • Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига – Раматов Очилбой Жуманиязович;
  • Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – молия вазири лавозимига – Қўчқоров Жамшид Анварович
  • Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига – Абдуҳакимов Азиз Абдуқаҳҳорович;
  • Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон хотин–қизлар қўмитаси раиси лавозимига – Боситхонова Эльмира Иркиновна;
  • Транспорт вазири лавозимига – Ғаниев Элёр Мажидович;
  • Қурилиш вазири лавозимига – Зокиров Ботир Эркинович;
  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига – Солиев Музаффар Холдарбоевич;
  • Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига – Хўжаев Ботир Асадиллаевич;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига – Ҳусанов Нозим Бахтиёрович;
  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига – Умурзоқов Сардор Ўктамович;
  • Энергетика вазири лавозимига – Султонов Алишер Саидаббосович;
  • Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига – Хўжаев Жамшид Абдуҳакимович;
  • Сув хўжалиги вазири лавозимига – Ҳамроев Шавкат Раҳимович;
  • Адлия вазири лавозимига – Давлетов Русланбек Куролтаевич;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига – Мажидов Ином Уришевич;
  • Халқ таълими вазири лавозимига – Шерматов Шерзод Хотамович;
  • Мактабгача таълим вазири лавозимига – Шин Агриппина Васильевна;
  • Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига – Шодмонов Алишер Қаюмович;
  • Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига – Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич;
  • Инновацион ривожланиш вазири лавозимига – Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига – Содиқов Шуҳрат Муҳамаджанович;
  • Маданият вазири лавозимига – Назарбеков Озодбек Аҳмадович;
  • Мудофаа вазири лавозимига – Қурбонов Баҳодир Низомович;
  • Ички ишлар вазири лавозимига – Бобожонов Пўлат Раззақович;
  • Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига – Худайбергенов Турсинхон Айдарович;
  • Ташқи ишлар вазири лавозимига – Камилов Абдулазиз Ҳафизович;

Қонунчиликка кўра, Вазирлар маҳкамаси аъзолари Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаганларидан сўнг бош вазир тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон президенти томонидан тайинланадилар.

Янгиликлар лентаси
0