Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото

Ўзбекистон ЕОИИга қўшилишнинг ижобий томонларини кўрмоқда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари

1167
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Панкин ўзбекистонлик ҳамкорлар республиканинг ЕОИИга қўшилиши қатор рад қилиб бўлмайдиган ижобий томонларга эга бўлиши мумкинлигини тасдиқлашаётганликларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Тошкентда ЕОИИга қўшилишнинг ижобий томонларини кўришмоқда, бироқ иттифоққа кириш учун Ўзбекистондан ёки бошқа давлатлардан ҳозирча расмий ариза келиб тушмаган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин РИА Новостига берган интервьюда маълум қилди.

Дипломат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев январь охирида мамлакат парламентидаги чиқишида унинг мамлакати ЕОИИда кузатувчи мақомини олишга тайёрлигини маълум қилганини эслатиб ўтди.

“Ушбу қадам Тошкент томонидан иттифоқда тўлиқ аъзо бўлиш йўлида, бунга тайёр бўлганда, биринчи бўлишидан келиб чиқамиз”, - деди Панкин.

“Биз билан алоқада ўзбекистонлик ҳамкорлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши бир қатор рад қилиб бўлмайдиган ижобий томонларга эга бўлиши мумкинлигини тасдиқлашмоқда: ягона товар бозори, ишчи кучи, хизмат ва капитал ҳамда бу бирлашманинг технологик, транзит-транспорт ва инвестициявий салоҳиятидан фойлаланиш. Эҳтимол, ҳамкорлар эҳтимолий харажатларни ҳам ҳисоблашмоқда”, - дея таъкидлади вазир ўринбосари.

ЕОИИда янги эҳтимолий иштироклар пайдо бўлишга изоҳ бераётиб, у аъзоликка ҳеч кимдан расмий ариза келиб тушмаганини айтди.

“Бу, эҳтимол, иттифоқ билан яқинлашишга қизиқиш йўқ дегани эмас, ўйлашимча, у бор, айниқса иттифоқ аъзолари билан географик жиҳатдан яқин ва кенг савдо-иқтисодий алоқаларга эга бўлганларда. Шу билан бирга ЕОИИга аъзо мамлакатлар турли форматларда барча манфаатдор ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрликларини бир неча бор тасдиқлашган эди”, - деди Панкин.

Шунингдек, у  ЕОИИ эркин савдо битимлари (Вьетнам, Сингапур, Сербия, Эрон) ёки савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар тузган мамлакатлар (Хитой) доираси доимо кенгайиб бораётганини таъкидлади.

ЕОИИ – 2015 йилдан буён амал қилиб келаётган интеграцион иқтисодий бирлашма. Унга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир.

1167
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (41)