Президент Шавкат Мирзиёев в Анкаре провел встречу с главами ведущих турецких компаний и банков

Мирзиёев: бугун мамлакатимизга кирган компания албатта манфаат топади. Кафолат бераман

476
(Янгиланган 22:08 20.02.2020)
Мирзиёев Туркия президенти билан ўтган музокараларда бизнес алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинганини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган подписали ряд совместных документов
© Пресс-служба президента Узбекистана

Тадбирда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), «Гебзе» уюшган саноат зонаси, "Зираат" банки, "Зорлу холдинг", "Жошкуноз холдинг", "Экзачибаши", "Байкар", "Дунягоз", "Канимед саглик", "Бау глобал", "Хавелсан" каби қатор компаниялар вакиллари иштирок этди.

Мирзиёев Туркия президенти билан ўтган музокараларда бизнес алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинганини таъкидлади.

"Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман. Бунинг учун зарур ҳуқуқий, институционал шароитлар яратиб берилади", - деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда, шунингдек, келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш, савдо, инновация, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, туризм, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни фаол илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. 

Туркиялик ишбилармонлар ўтган йили Ўзбекистонга боргани, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўзгаришларга, одамларда «ислоҳотлар тафаккури»га гувоҳ бўлганини таъкидлади. Ўзбекистон бозорига кириш, ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканини билдирди. 

Шу билан бир қаторда "Ronesans Holding" билан "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш, шунингдек, шифохоналар ва савдо марказларини қуриш бўйича умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Бугунги учрашувда Ўзбекистон билан Туркиянинг вазирлик ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш, клиникалар ва олий ўқув юртлари ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди. Мирзиёев бу режаларни маъқуллаб, мутасаддиларга тез фурсатларда амалий ишларга ўтиш, бюрократик тўсиқларсиз уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берди.

476
Мавзу:
Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи (11)
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

39
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

39
Президент США Джо Байден во время 59-й инаугурации президента в Вашингтоне

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги президентини табриклади

102
(Янгиланган 15:08 21.01.2021)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байденга табрик йўллади.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байденга табрик йўллади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллади”, - дейилган давлат раҳбари хабарида.

Конгресс Жо Байденнинг АҚШ президенти этиб сайланганлигини тасдиқлади

2020 йил ноябрида бўлиб ўтган АҚШ президенти сайловларида Жо Байден ғалаба қозонган эди. 2021 йил 20 январь куни у қасамёд қилди ва АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришди. 78 ёшда бўлган демократ Байден АҚШнинг қирқ олтинчи ва сайланган энг ёши катта президент бўлди.

102
Теглар:
табрик, Жо Байден, Шавкат Мирзиёев