АҚШ Афғонистон президенти инаугурациясини кейинга қолдиришни сўрамоқда

262
(Янгиланган 11:02 25.02.2020)
Ашраф Ғани ўтган ҳафтада ўз ғалабаси ҳақида эълон қилиб, пайшанба куни қасамёд қабул қилишини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. АҚШ толиблар билан келишув бекор қилиниши хавфи туфайли афғон президенти Ашраф Ғанидан ўз инаугурациясини кечиктиришни сўрамоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Сал олдин "Толибон" радикал ҳаракати Ашраф Ғанининг Афғонистон президентлигига қайта сайланиши мамлакатда олиб борилаётган тинчлик жараёнига зид эканлигини маълум қилганди.

Толиблар бўлиб ўтган сайловларга "юзаки", "кўзни шамғалат қилувчи", дея баҳо бердилар.

Ашраф Ғани ўтган ҳафтада ўз ғалабаси ҳақида эълон қилиб, пайшанба куни қасамёд қабул қилишини маълум қилган эди.

Афғонистондаги президент сайловлари 28 сентябрда бўлиб ўтди. Хабар берилишича, дастлабки натижаларга кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Ғани сайловчиларнинг 50,64% овозини олишга муваффақ бўлди. Иккинчи ўринни 39,52% овоз билан Афғонистоннинг Ижроия ҳукумати раҳбари Абдулла Абдулла эгаллаган. Афғонистоннинг собиқ бош вазири, "Хизб-э-Исломий" (Афғонистон ислом партияси) етакчиси Гулбиддин Ҳикматёр 3,85% овоз олган. Президентликка сайлов пойгасида иккинчи ўринни эгаллаган Абдулла Facebookдаги аккаунтида, сайловларнинг дастлабки натижаларидан рози эмаслигини айтиб, овозларнинг текширилишини талаб қилди.

Ўтган ҳафта жума куни АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 29 февраль куни АҚШ "Толибон" радикал ҳаракати билан битим имзолашга тайёргарлик кўраётгани ҳақида баёнот қилган эди. Tolo News телеканали ҳам толиблар баёнотига таянган ҳолда, "Толибон" ҳаракати битим имзоланиши санасини тасдиқлагани ҳақида хабар берди.

262
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (47)

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

836
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

836

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

999
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

999

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0