Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото

Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи сифатида киради Вазирлар маҳкамаси таклифи

823
(Янгиланган 13:22 07.03.2020)
Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилишига доир таклифни маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон тез орада Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) кузатувчи сифатида кириш таклифини илгари суришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости мамлакат Вазирлар маҳкамаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ҳукуматнинг ишчи гуруҳ томонидан жума куни қабул қилинган қарор тез орада Олий Мажлис палаталарига кўриб чиқиш учун киритилади.

“Ҳукумат яқин кунларда парламентнинг ҳар икки палатасига Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи-давлат сифатида иштирок этиши ҳақидаги таклифни киритади”, - деди ҳукумат вакили.

Таъкидланишича, ўтказилган таҳлил натижаларига кўра бугунги кунда кузатувчи мақоми Ўзбекистон учун энг маъқули деган хулосага келинган.

Йиғилишда етакчи мустақил консалтинг компаниялари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг изланишлари, хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан билдирилган таклиф ва хулосалар кўриб чиқилган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги доирасидаги иқтисодиётнинг йирик тармоқлари, жумладан, саноат, ташқи савдо сиёсати, божхона-тарифларини тартибга солиш механизми, меҳнат миграцияси, стандартлаштириш ва ветеринария, санитария, фитосанитария назорати каби кўплаб масалалар бўйича экспертларнинг хулосалари ўрганиб чиқилган.

ЕОИИ – 2015 йилдан буён амал қилиб келаётган интеграцион иқтисодий бирлашма. Унга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир.

823
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (65)
Мавзу бўйича
Глазьев: ЕОИИ Ўзбекистондан конкрет ташаббусларни кутиб қолади
Агар Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, бу меҳнат мигрантларига фойдали бўлади - Раҳимов
Экспертлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ўрганишди
Шавкат Мирзиёев иқтисодчи сифатида ЕОИИ фойдаси ва хатарини тушунади - Матвиенко
Мирзиёев босим остида эгиладиган сиёсатчи эмас - Сафоев ЕОИИ музокаралари ҳақида
Илҳом Неъматов: ЕОИИга кириш бизга фойдали, музокаралар давом этмоқда
ЕОИИ эркин савдо ҳудудини кенгайтирмоқда
ЕОИИга қўшилиш Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қандай таъсир қилади
Жамшид Қўчқоров ЕОИИ ҳақида: агар фойдали бўлса, қўшиламиз
Ўзбекистон ЕОИИга киришининг ижобий томонлари ҳақида - Қозоғистон савдо вазири муовини
Ўзбекистон ЕОИИга қўшилмоқчими?
Германия Ўзбекистоннинг ЕОИИга босқичма-босқич қўшилишини ижобий баҳолади
Джо Байден вступил в должность президента США

Жо Байден қасамёдддан сўнг қатор ўзгаришларни амалга оширди

5
Эслатиб ўтамиз, 78 ёшда бўлган демократ Байден АҚШнинг 46-президенти бўлди. У ноябрда бўлиб ўтган сайловларда республикачи Дональд Трамп устидан ғалаба қозонди. Трамп Байден инаугурациясида иштирок этишдан воз кечди

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Жо Байден қасамёд қилди ва АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришди.

"Мен, Жо Байден, Қўшма Штатлар президенти вазифаларини виждонан бажаришга ва Қўшма Штатлар Конституциясини кучим борича қўллаб-қувватлашга, муҳофаза қилишга ва ҳимоялашга тантанали равишда қасамёд қиламан", - деб айтди Байден чап қўлини Инжилга қўйган ҳолда.

Инаугурациясида қатнашган қатор олий мартабали меҳмонлар, жумладан, сайланган вице-президент Камала Харрис ҳам бинафша рангдаги либосларни кийганлар.

Эслатиб ўтамиз, 78 ёшда бўлган демократ Байден АҚШнинг 46-президенти бўлди. У ноябрда бўлиб ўтган сайловларда республикачи Дональд Трамп устидан ғалаба қозонди. Трамп Байден инаугурациясида иштирок этишдан воз кечди.

Шу вақтгача Байден қатор ўзгаришларни амалга оширишга улгурди.

Хусусан, пайшанба куни у Яқин Шарқ мамлакатлари вакилларининг АҚШга киришига тақиқ қўйган, "Мусулмонларга тақиқ" деб ном олган қарорни бекор қилди.

2017 йилда Дональд Трамп президент сифатида Эрон, Ливия, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ироқ фуқароларига АҚШга киришни тақиқлаган эди.

Аммо Трампнинг ушбу қарори маҳаллий даражадаги қатор суд инстанциялари томонидан ноқонуний деб топилгач, ҳужжат таҳрир қилинган, рўйхатдан Ироқ ва Судан олиб ташланган, аммо Чад ва КХДР фуқаролари, шунингдек, Венесуэла амалдорлари киритилган эди.

5
Махмуд Шухратович Истамов назначен прокурором Бухарской области.

Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

162
Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Маҳмуд Истамов Бухоро вилояти прокурори бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Маҳмуд Истамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Истамов 2019 йил 23 июлидан Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маҳмуд Истамов 1979 йил 24 февралда Бухоро шаҳрида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчи, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2004—2005 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005—2006 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. 2006 йилдан Президент девонига ишга ўтган.

Жумладан, 2006—2011 йилларда Президент девони Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг Адлия ва суд идоралари фаолияти масалалари бўйича инспектори, 2011—2014 йилларда Президенти девони Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш хизматининг Адлия идоралари масалалари шў’басининг етакчи инспектори, 2014—2017 йилларда Президент девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири бўлган.

2017 йил августига қадар Президент девони Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган. Шу йил 14 августида адлия вазири ўринбосари этиб тайинланган. 2019 йил январида эса унинг лавозими адлия вазирининг биринчи ўринбосари даражасига кўтарилган. 2019 йил 23 июлида эса Истамов Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимига сайланган.

162
Теглар:
Маҳмуд Истамов, Бош прокуратура, прокурор, Бухоро вилояти