МДҲ ташқи ишлар вазирлари музокараларни онлайн режимда ўтказади

© Интернет-портал СНГФлаги стран участниц СНГ
Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳамдўстлик ташқи ишлар вазирлари виртуал учрашувининг кун тартибида туризмни ривожлантириш, ёшлар алоқаларини фаоллаштириш, спорт ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш. 2020 йилда МДҲга Ўзбекистон раислик қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. 12 май куни МДҲ Ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Кенгашининг видеоконференция тарзида йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу тадбир масофавий бўлишига қарамай, вазирлар Ҳамдўстлик мамлакатлари фуқароларининг бевосита алоқаларини назарда тутган дастур ва режаларни муҳокама қиладилар.

 Президент РФ Владимир Путин на церемонии совместного фотографирования Совета глав государств Содружества Независимых Государств (СНГ). Слева направо: президент Азербайджана Ильхам Алиев, премьер-министр Армении Никол Пашинян, президент Белоруссии Александр Лукашенко, президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев, президент Киргизии Сооронбай Жээнбеков, п.резидент, председатель кабинета министров Туркмении Гурбангулы Бердымухамедов. Справа налево: председатель Исполнительного комитета - исполнительный секретарь Содружества Независимых Государств (СНГ) Сергей Лебедев, президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев, президент Таджикистана Эмомали Рахмон и президент Молдавии Игорь Додон. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2020 йилда МДҲда раислик қилади

МДҲ Ижроя қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ташқи ишлар вазирлари Кенгаши кун тартиби лойиҳасига киритилган ҳужжатларнинг муҳим қисми гуманитар масалаларга қаратилган. Гап МДҲга аъзо давлатларнинг 2021–2030 йилларга мўлжалланган халқаро ёшлар ҳамкорлиги стратегияси ҳақида кетади. Асосий мақсад - Ҳамдўстлик мамлакатлари ёшларининг алоқаларини фаоллаштиришдир. Вазирлар 2021–2025 йилларга мўлжалланган қўшма маданий тадбирлар рўйхатини ҳам муҳокама қиладилар.

Яна бир лойиҳа - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги тармоқ университетини (МДҲ ТУ) ташкил этиш ва ишлаши тўғрисидаги битим. Университет қўшма таълим дастурларини амалга ошириш учун бирлаштирилган таълим ташкилотлари тармоғи бўлади.

Бундан ташқари, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида 2021–2030 йилларда туризмни ривожлантириш Стратегияси муҳокама қилинади. Ушбу ҳужжат Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг давлат органлари, миллий туризм ташкилотлари ва бошқа туризм индустрияси субъектларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга ёрдам беради.

Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2020 йилда МДҲ раислигидаги Концепциясини тақдим этди

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги Тараққиёт стратегияси ҳам узоқ вақтга мўлжалланган (2021-2030 йиллар). Унинг вазифаси Ҳамдўстлик ҳудудидаги миллий ташкилотлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кенгайтиришдир.

Шунингдек, вазирлар халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар ва ТИВнинг 2020 йилга кўп даражали  ташқи ишлар вазирлиги идоралариаро маслаҳатлашувлар режасини тасдиқлашади. Бу турли халқаро майдонларда идораларни мувофиқлаштиришни кўзда тутади.

МДҲ ТИВ раҳбарлари коррупцияга қарши кураш ва МДҲга аъзо давлатлар қуролли кучларининг қўшма алоқа тизимини яратиш масалаларини муҳокама қиладилар. Россия томонининг таклифига биноан МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг кун тартибига халқаро ҳуқуқнинг ролини кучайтириш тўғрисидаги ташқи ишлар вазирларининг  Қўшма баёнот беришининг қўшимча масаласи киритилди.

Янгиликлар лентаси
0