БМТ Бош котиби 1945 йил сабоқларини унутмасликка чақирди

150
Унинг сўзларига кўра, халқаро бирдамлик ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамиятини англаш тушунчаси БМТнинг яратилишига олиб келди ва унинг бош вазифаси келажак авлодни уруш фалокатларидан асрашдир.

ТОШКЕНТ, 9 май – Sputnik. БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш 1945 йил сабоқларини унутмасликка чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Хотира ва муроса кунида биз Иккинчи жаҳон уруши давомида ҳалок бўлган миллионлаб инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз ва улар чекка уқубатлар ҳақида унутмаймиз. Биз нацистлар томонидан амалга оширилган холокост ва бошқа оғир ва ўта мудҳиш жиноятлар ҳақида унутмаслигимиз керак", - деди Гутерреш Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб йўллаган мурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, халқаро бирдамлик ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамиятини англаш тушунчаси БМТнинг яратилишига олиб келди ва унинг бош вазифаси келажак авлодни уруш фалокатларидан асрашдир.

"Бизнинг дунёимиз можаролар оқибатидан жабр чекишда давом этмоқда. Ҳатто ҳозирги COVID-19 инқирози пайтида биз одамлар орасида нифоқ уруғини ёймоқчи ва нафратни тарқатишга бўлаётган уринишларга гувоҳ бўлмоқдамиз", - деди Гутерреш.

"Ушбу 75 йиллик санани нишонлар эканмиз, 1945 йил сабоғини ёдга олайлик ва пандемияга барҳам бериш мақсадида ҳамда тинчлик, хавфсизлик ва инсон қадр-қиммати гуллаб-яшнайдиган келажакни бунёд этишда уринишларимизни бирлаштирайлик", - деди у.

150
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

812
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

812

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

980
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

980

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0