Вид на здание МИД со смотровой площадки на Воробьевых горах

Россия ТИВ Оқ уйнинг нацизм ғолиблари ҳақида айтилган гапига эътироз билдирди

577
(Янгиланган 10:42 11.05.2020)
Бундай позиция совет ва америка аскарларининг 1945 йилда Эльбада учрашуви санасини нишонлаш вақтида қабул қилинган қўшма баёнотга зиддир, деб ҳисоблайди Россия ТИВ

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ғалабанинг 75 йиллиги байрам қилинаётган вақтда АҚШнинг Иккинчи жаҳон уруши якунларини ўзгартиришга уриниши ўта нафратланарли ҳолдир, дея баёнот қилди Россия ташқи ишлар вазирлиги.

Идора вакиллари таъкидига кўра, улар америка томони билан бу борада жиддий мулоқот ўтказишни режалаштиришмоқда.

Россия дипломатлари сўзларига кўра, фақат Буюк Британия ва АҚШ номини нацизм ғолиблари сифатида тилга олган Оқ уйда фашист Германиясини тор-мор қилишда Совет иттифоқининг инкор этиб бўлмас роли ва улкан йўқотишларга дуч келган Қизил армияни эслатиб ўтиш учун "жасорат ва хоҳиш" топилмаган.

Қўшма Штатлар расмий вакилларининг бу борадаги сўзлари ҳам "ўта қурумсоқлик" билан айтилган, деб қўшимча қилган Россия ТИВ. Бундай позиция совет ва америка аскарларининг 1945 йилда Эльбада учрашуви санасини нишонлаш вақтида қабул қилинган қўшма баёнотга зиддир. Ҳужжатда икки давлат етакчилари Москва ва Вашингтоннинг душманни мағлуб этишга қаратилган умумий уринишларини қайд этиб ўтганлар.

Россия ТИВ фикрича, тарихнинг бундай саҳифаларини инкор этиб бўлмайди. Идора, шунингдек, Оқ уйнинг инстаграмда эълон қилинган пости остида бутун дунёдан бўлган фойдаланувчилар қолдирган эътирозли изоҳларга эътибор қаратганлар.

"Эътиборга молик томони, уларнинг тўғри ва тарихий фактларга асосланган изоҳлари ўчирилиб борилмоқда" - дейилади хабарда.

Ўз навбатида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Дональд Трамп администрацияси томонидан айтилган бундай гапларга чидаб бўлмаслигини таъкидлади.

Қўшма Штатлар ўзларини бир неча маротаба "озод дунё етакчиси" деб атаган ва фейкларга қарши курашган, аммо эндиликда соғлом идрок устидан кулиб, тарихнинг сохталаштирилишига йўл қўйишмоқда.

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Оқ уй томонидан эълон қилинган постга изоҳ берар экан, ҳатто "кимда-ким тарих сабоқларини қайта кўриб чиқишни истасада" Россия СССРнинг Иккинчи жаҳон урушидаги роли ҳақида унутиб қўйишларига йўл қўйиб бермаслигини маълум қилди.

Антонов Қўшма Штатларнинг дезинформацияга йўғрилган кампаниясини номаъқул ва таҳқирловчи, деб атади.

"Мен ўйлайманки, биз сукут сақлаб туришимиз ножоиз. Биз бу ҳақда гапиришимиз керак, аммо ҳотиржам, далиллар ёрдамида оддий америкалик, Европадаги оддий одамларга айнан совет аскари Европани озод этгани, совет аскари Европа ва Совет иттифоқининг мустақиллигининг ҳимоя қилганини етказишимиз керак", - деб хотима қилди дипломат.

Оқ уй эълон қилган пост

Куни кеча америка етакчисининг аккаунтида видео оммага эълон қилинди. Видеода Иккинчи жаҳон уруши даврида нацизм устидан фақатгина АҚШ ва Британия ғалаба қозонгани айтилган эди.

Шу билан бирга Совет иттифоқининг фашистларни тор-мор этишдаги роли умуман ёдга олинмаганди.

Ушбу пост нафақат россияликлар, балки чет давлат фуқароларининг ҳам кескин эътирозига сабаб бўлди. Улар Оқ уйнинг пости тагида совет жангчилари Рейхстаг устида Ғалаба Байроғини ўрнатаётгани акс этган фотосуратларни қолдира бошладилар.

577
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

356
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

356
Флаги стран участниц СНГ

МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси Тошкентда бўлиб ўтади

163
Бугунги учрашувда ҳукумат раҳбарлари транспорт, қурилиш, энергетика, шунингдек, таълим, туризм, спорт, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзоладилар.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг (ҲРК) навбатдаги йиғилиши 6 ноябр куни Ўзбекистонда бўлиб ўтади, дея хабар беради РИА Новости Беларусь Вазирлар Кенгаши матбуот хизматига таяниб.

"МДҲ ҲРКнинг навбатдаги йиғилиши 6-ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтади", - деди матбуот ҳизмати вакили.

Бу Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг видео-конференция тарзида ўтказилган навбатдаги учрашувида маълум бўлди. Муҳокама иштирокчилари МДҲнинг 2030 йилгача бўлган даврда иқтисодий ривожланиш Стратегияси лойиҳасини қабул қилдилар. Ҳужжатда Ҳамдўстлик мамлакатларининг иқтисодий соҳадаги давлатлараро ҳамкорлик механизмларнинг мақсадлари, асосий вазифалари, ҳамкорлик йўналишларига нисбатан келишилган ёндашувлари акс эттирилган.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари транспорт, қурилиш, энергетика, шунингдек, таълим, сайёҳлик, спорт, маданият, ёшлар ҳамкорлиги ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларга имзо чекдилар.

Бугун Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов ўртасида телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Томонлар савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий соҳалардаги Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, бош вазирлар икки ва кўп томонлама мулоқотлар жадвали ҳақида ҳам фикр алмашди.

163