Штаб-квартира Министерства обороны США

Пентагон биолабораториялари Россия ва Хитой биқинида жойлашган РФ ТИВ раҳбари

831
АҚШ ўзининг бутун дунёдаги ҳарбий биологик фаоллигининг шаффофлигини таъминлашни истамаяпти, деб қайд этди Россия ташқи ишлар вазири

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Аксарияти Пентагон шафелигида ташкил топган америка биолабораториялари Россия чегаралари периметри ва Хитой чегаралари яқинида жойлашган, деб баёнот қилди РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"Биз бир эмас, бир неча бор биологик лабораторияларни ташкил қилиш ва ривожлантириш ҳолатига эътиборни жалб қилганмиз. Уларнинг аксарияти - Пентагон шафелигида ташкил қилинмоқда ва бутун дунё бўйлаб мавжуд, шу жумладан ШҲТ ҳудудида, собиқ иттифоқ давлатларида. Ва бу лабораториялар РФ чегаралари периметри, хусусан, ХХР чегаралари яқинида зич равишда шакллантирилмоқда", — деди Лавров Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари йиғилиши якуни бўйича ўтказилган онлайн-брифинг давомида.

Тадбир видеоанжуман форматида ўтказилди.

Вазир шунингдек, 2001 йилдан буёғига Россия бошқа аксарият давлатлар қаторида, хусусан, ХХР билан ҳам, биологик ва токсинли  қуролларни таъқиқлаш бўйича конвенцияга баённома тайёрлаш тўғрисидаги шартномани қўллаб-қувватлаб келаётгани ва бу эса ушбу конвенцияда иштирок этаётган мамлакатларнинг биологик қурол ишлаб чиқармаслик мажбуриятларининг мувофиқлигини ва уларни текшириш механизмини яратишга имкон беришини қайд этди.

"Бу таклифга фақатгина Америка Қўшма Штатлари кескин қарши чиқмоқда. Албатта, бу муаммо ҳозир зиддий тус олган", - деди Лавров.

Унинг айтишича, АҚШнинг дунёнинг турли минтақаларида ўз ҳарбий-биологик фаолиятининг шаффофлигини таъминлашни истамаётгани "табиийки аслида у ерда нималар рўй бераётгани ва қандай мақсадларда ишлаётгани ҳақидаги саволларни пайдо қилади".

831
Президент Беларуси Александр Лукашенко

Лукашенко Беларусдан кетганини рад этди

422
(Янгиланган 15:06 14.08.2020)
Шунингдек, амалдаги президент Беларуснинг турли корхоналарида рўй бераётган норозиликларга изоҳ берди: унинг сўзларига кўра, ишларнинг тўхтатилиши бозорларни йўқотишга олиб келади.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Александр Лукашенко ўзининг Беларусни тарк этганлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди, деб хабар қилмоқда Sputnik Беларусь.

"Аввало, маълум қилмоқчиманки, мен ҳозирча тирикман, чет элга ҳам чиқиб кетганим йўқ, айрим "хабардорлар" кўпиртираётгани каби. Бугун 14 сана, биз сиз билан қурилиш соҳасидаги ишларни муҳокама қилиш учун учрашиб турибмиз", - деди у мажлисда.

Шунингдек, амалдаги президент турли беларус корхоналаридаги норозилик акцияларига шарҳ берди: унинг айтишича, ишнинг тўхтатилиши бозорларни бой беришга олиб келади.

"Агар улар икки кун иш ташлаш қилса, у ҳолда рақиблар — россияликлар ва канадаликлар — шукр қилади. Ва тезда бозорга етказиши керак бўлган нарсани етказади. <...> Агар биз тўхтасак, ҳеч қачон ўз ишлаб-чиқаришимизни тарқата олмаймиз. Ҳеч қачон! Бизни бу ботқоққа итариб юборишади ҳам. Одамларга буни тушунтириш лозим: истасангиз - иш ташланг, ишлашни хоҳласангиз - ишланг", — дея таъкидлади Лукашенко.

Беларусдаги протестлар

Якшанба куни республикада президент сайловлари бўлиб ўтди ва унда, МСК маълумотларига кўра, 80 фоиздан ортиқ овоз билан, Александр Лукашенко ғолиб бўлди.  Иккинчи ўрин Светлана Тихановскаяники — 10,09 фоиз. Аёл штаби натижаларни тан олмаслигини маълум қилган: сиёсатчи вакилларининг сўзларига кўра, у учун фуқароларнинг 70-80%и овоз берган.

Минск ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида сайлов участкалари ёпилгач, санкцияланмаган протест акциялари бошланди ва бир неча кундирки улар тингани йўқ.

Энг мураккаб ҳолат пойтахтда кузатилди: намойишчилар баррикадалар қуриб, тарқалишдан бош тортдилар, куч вакиллари оммани тарқатиш учун сувотарлар, кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари ва резина ўқлардан фойдаландилар.

Бир киши қурбон бўлди, кўпчилик касалхонага тушган. Етти мингга яқин одамлар қўлга олинди, пайшанба куни кечқурун уларни изоляторлардан чиқара бошладилар.

Куни кеча БелАЗ заводи ишчилари Жодинода миллий иш ташлаш эълон қилиш даъвати билан чиқиш қилишди. Шу билан бирга, завод матбуот-хизмати корхонада ҳеч қандай митинг ўтказилмаётгани, балки ишчиларнинг раҳбарият ва шаҳар маъмурияти билан учрашуви бўлиб ўтаётганини маълум қилдилар.

Бугун "Гродно-Азот" ва Жлобадаги БМЗ корхоналари ишчилари норозилик намойишларига чиқдилар.

422
Монеты России

Давлат бюджети харажатлари яна қисқартирилади

306
Жумладан, бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ҳукуматнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унга мувофиқ, республика бюджети қарийб 706 млрд сўмга оптималлаштирилади. Жумладан, бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади. Бунда 296 млрд сўм тежалади.

Иккинчидан, бюджет ташкилотларида асосий воситалар сотиб олиш учун 55,4 млрд, хизмат сафарлари учун 15,9 млрд ва бошқа харажатларни молиялаштириш тўхтатилади.

Учинчидан, маҳаллий бюджетларнинг 326 млрд сўмлик харажатлари оптималлаштирилади. Бундан ташқари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатлар бўйича лимитлар ҳам қайта кўриб чиқилади. Натижада 130 млрд сўмча маблағ иқтисод қилинади.

Тўртинчидан, мақбуллаштирилган маблағлар келгусида коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтирилади.

306
Подпись документов

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди

148
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Камилов Абдулазиз Хафизович - ташқи ишлар вазири;

2. Арзиев Фарход Нуритдинович - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

3. Хамраев Эркин Жалилович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

4. Неъматов Илхамджан Туйчиевич - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

5. Сидиков Фурқат Ахмедович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

6. Асадов Шерзод Икромович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

7. Иргашев Исматилла Раимович - Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили;

8. Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори;

9. Назаров Рахматулла Джурабаевич - ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси;

10. Ходжаев Ашраф Баходирович - Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори;

11. Азизов Бобур Бахтиёрович - Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори;

12. Турсунов Фаррух Исламджанович - Ташқи ишлар вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти директори;

13. Хасанов Илхом Ахмаджонович - Ташқи ишлар вазирлигининг Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи.

148