Президент Андижонга жўнаб кетди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Президент вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишади.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0