ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Полковник Азизхон Умархонов Ўзбекистон ИИВ Патруль — пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
У тайинловга қадар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Полковник Муродилла Аликариев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади. Бунга қадар Аликариев Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.