Мирзиёев Назарбоев билан қатор чора-тадбирларни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев элбоши Нурсултон Назарбоевга тез орада тузалиб кетишини, мустаҳкам соғлик ва куч-қувват тилади.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев элбоши Нурсултон Назарбоевга тез орада тузалиб кетишини, мустаҳкам соғлик ва куч-қувват тилади.

Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Назарбоевдан ҳол сўради

Мулоқотда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг жадал ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатлари ва иқтисодиётларига пандемия оқибатларининг салбий таъсирини камайтириш борасида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан биргаликда кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Бу борадаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни янада кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

Кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Қозоғистон амалий ҳамкорлиги кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро манфаатли алоқаларнинг устувор йўналишларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўндан ортиқ янги лойиҳани амалга ошириш назарда тутилаётган саноат кооперациясини мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси” маъқулланди.

Шунингдек, бўлажак учрашув ва тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев коронавирусга чалингани маълум бўлган Нурсултон Назарбоевга мактуб йўллаб, ҳол сўраган эди.

Янгиликлар лентаси
0