Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Москву с рабочим визитом

Мирзиёев Москвага жўнаб кетди

224
(Янгиланган 13:44 23.06.2020)
Бугун куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бугун куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Эртага, 24 июнь куни давлат раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

224
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Афганистана Мухаммад Ашраф Гани.

Мирзиёев Ашраф Ғани билан қўнғироқлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилди

370
(Янгиланган 15:04 02.08.2020)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муқаддас Қурбон ҳайит айёми муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тиладилар.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорлик, аввало, иқтисодиёт, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги амалий шерикликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Минтақавий аҳамиятга молик энг муҳим масалалар юзасидан ҳам батафсил фикр алмашилди.

Давлат раҳбарлари иккала мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва эпидемиологик вазиятни назорат қилиш борасида кўрилаётган қатъий чора-тадбирларни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Пандемиянинг салбий оқибатларини камайтириш ҳамда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар суръатини сақлаб қолиш муҳимлиги қайд этилди.

Президентлар Афғонистоннинг барқарор тараққиётига, минтақавий иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этишига хизмат қиладиган устувор инфратузилма ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга муҳим эътибор қаратдилар.

Булар чегараолди ҳудудларда замонавий савдо-логистика инфратузилмасини яратиш, “Сурхон – Пули Хумри” электр узатиш линиясини барпо этишдек йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва Афғонистон ҳудудида самарали транспорт йўлакларини ташкил этиш, жумладан, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар имкониятларини фаол жалб қилишни назарда тутади.

Таълим ва маданий-гуманитар алмашинув бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш давом эттирилади. Ўзбекистон ва Афғонистон раҳбарлари афғон муаммосини тинч йўл билан ечиш масалаларини кўриб чиқдилар ҳамда афғонлар ўртасида ўзаро музокараларни тез фурсатда бошлаш бўйича олиб борилаётган ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Ашраф Ғани 2018 йил март ойида бўлиб ўтган ҳамда натижалари афғон инқирозини сиёсий йўл билан ҳал этишда салмоқли силжишга эришиш имконини берган Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясининг тарихий ролини алоҳида қайд этди.

Мулоқот якунида давлат раҳбарлари икки мамлакат ва бутун Марказий Осиё минтақаси манфаатлари йўлида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш борасида қатъий эканликларини таъкидладилар.

370

Мирзиёев Ерниязов ҳақида: кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди"

751
(Янгиланган 16:46 01.08.2020)
Мирзиёев Ерниязов дафн этилган қабристон Қорақалпоғистонга келганлар эҳтиром билан зиёрат қиладиган масканга айлантирилишини таъкидлади. "Шундай ватанпарвар инсонларнинг ҳурматини жойига қўйсак, халқимизга, ёшларимизга намуна бўлади", - деди президент.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни Нукусга ташриф буюриб, Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов 2020 йил 31 июль куни вафот этди. Марҳум Нукус шаҳридаги "Шорша баба" қабристонига дафн этилди.

"Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди. Қорақалпоғистонни ривожлантириш, одамларнинг бирини икки қилиш бўйича кўп ишларни бошлаган эдик. Энди бу ишларни, режаларимизни дўстлари билан бирга албатта давом эттирамиз", - деди давлат раҳбари.

Пресс-служба президента РУз
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил могилу Мусы Ерниязова

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов дафн этилган қабристон обод қилинишини таъкидлади.

Пресс-служба президента РУз
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил могилу Мусы Ерниязова

"Бу ерни Қорақалпоғистонга келганлар эҳтиром билан зиёрат қиладиган масканга айлантирамиз. Шундай ватанпарвар инсонларнинг ҳурматини жойига қўйсак, халқимизга, ёшларимизга намуна бўлади", - деди президент.

Пресс-служба президента РУз
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил могилу Мусы Ерниязова
751
Автомобиль сотрудников Украинской полиции в Киеве.

Ўзбекистон фуқароси Киев банкида бомба порлатиш билан таҳдид қилмоқда - Герашенко

55
(Янгиланган 16:45 03.08.2020)
Украина полицияси Киевдаги "Леонардо бизнес-маркази банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилаётган фуқаронинг шахсини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киев банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқланди. РИА Новости хабарига асосан.

Киев "Леонардо" бизнес-марказида жойлашган банкда бомба портлатмоқчи бўлган шахс – Ўзбекистон фуқароси, деб маълум қилди Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко.

Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилаётган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Рахманович.

Айни вақтида музокара стратегияси ишлаб чиқилди ва “Бумеранг” махсус операция режаси бўйича иш олиб борилмоқда.

55