Здание Министерства иностранных дел РФ на Смоленской-Сенной площади в Москве

Россия ҳарбий разведкаси Афғонистондаги буюртма қотилликларда айбланмоқда

805
Россия Ташқи ишлар вазирлиги РФнинг Афғонистондаги буюртма қотилликларда алоқадорлигига доир миш-мишларга жавоб берди

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Россия ТИВ америка ҳарбийлари буюртма қотиллигида рус ҳарбий разведкасининг алоқадорлиги тўғрисидаги миш-мишларни фейк дея атади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Хусусан, дипломатик идора худди шундай айбловлар илгари сурилган New York Timesдаги мақолага қуйидагича изоҳ берди.

"Ўта оддий бу миш-мишлар - бирон ҳақиқатга яқин нарса ўрнига, шундай сафсатани ўйлаб топишга мажбур бўлган америка разведкаси пропагандистларининг паст ақлий салоҳиятини яққол намоён этмоқда <…> Афғонистондаги йигирма йиллик урушда катта муваффақиятсизликка дуч келган разведкадан яна нимани кутиш мумкин эди", - дея жавоб берди журналистларга ТИВ вакиллари.

Дипломатлар, ҳеч кимга сир бўлмаган бошқа сабабларни: масалан, америка разведкасининг наркотрафикка алоқадорлиги, америка солиқ тўловчилари пулидан транспорт карвонлари ўтиши учун жангариларга тўланадиган тўловлар, турли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тузилган шартномалар учун бериладиган поралар ҳақида ҳам эслатиб ўтдилар. "Шунга хоҳиш бўлса, улар амалга оширадиган кирдикорлар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Бу улар учун жуда ноўнғай бўлади", - дея қўшимча қилишди улар.

АҚШнинг толиблар билан келишуви Афғонистонга тинчлик олиб келадими? >>>

"Эҳтимол америка разведкачиларига биз ва уларнинг дипломатлари биргаликда Қобул ва толиблар ўртасида тинчлик музокараларини ишга туширишга ёрдам бераётганимиз ёқмаётгандир?! Уларни тушуниш мумкин — юқорида санаб ўтилган "қинғир" даромадлар манбаларидан мосуво бўлишни исташмайди", — дея хулоса қилишди ТИВ вакиллари.

Июнь ойи бошида АҚШ конгрессида республикачилар фракцияси томонидан эълон қилинган докладда, Россия бошқа кўплаб қораловлар қаторида "Толибон"га ҳомийлик қилишда айбланган эди. Шу туфайли Москвага қарши санкцияларни янада кучайтириш лозим, дея таъкидлард Республикачилар.

Россия бу сингари айбловларни кўп бор инкор қилган.

АҚШ "Толибон"га қарши ҳарбий операцияни 2001 йилда бошлаган. Бу операциянинг бошланишига Вашингтон толиблар 11 сентябрда терактларни амалга оширган "Ал-Қоида" уюшмаси жангариларини яширганликларини важ сифатида кўрсатган эди.

"Толибон" Афғонистонда тинчлик ўрнатишда Ўзбекистон ҳаракатларини алоҳида эътироф этди >>>

Толиблар ҳукумати ағдарилди, ҳокимият тепасига АҚШга содиқ бўлган сиёсатчилар келди ва "Толибон"га қарши курашга киришди.

Жорий йил февраль ойида АҚШ ва "Толибон" 18 йил деганда биринчи марта тинчлик тўғрисида битим имзолади. Шартнома Афғонистонда 14 ой ичида чет эл қўшинларини чиқаришни (толибларнинг энг муҳим талабларидан бири) ва ўзаро асир алмашувидан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади.

805
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (48)
Президент Турецкой Республики Реджеп Тайип Эрдоган

Мутлақо қизиқмас. Эрдоған Айя София тақдири учун қайғураётганларга жавоб қайтарди

917
Бир оз олдин, Туркия Давлат кенгаши 1934 йилда Авлиё София соборини музейга айлантириш бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилган эди

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Бошқа давлатлар фикрлари Истанбулдаги Авлиё София (Айя София) собори диний мақомини ўзгартириш ҳақидаги қарорга таъсир қила олмайди, дея баёнот берди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған.

"Туркия ўз халқи хоҳишидан келиб чиқиб, Авлиё София собори мақомини музейдан масжидга ўзгартириш бўйича қарор қабул қилди. Бошқа давлатлар фикри бизнинг қароримизга таъсир ўтказа олмайди", - дея иқтибос келтирган Эрдоған сўзларидан Anadolu агентлиги.

Туркия етакчиси шунингдек, Анқара ҳаракатларини танқид қилаётганлар ўз ҳудудида исломофобияга қарши курашишга қодир эмасликларини қўшимча қилган.

Бир оз аввал Туркия Давлат кенгаши 1934 йилда Авлиё София соборини музейга айлантириш бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу воқеадан кўп ўтмай Ражаб Эрдоған Айя-Софияни масжига айлантириш ва у ерда мусулмонча ибодатлар бошлаш тўғрисида қарорни имзолаган.

ЮНЕСКО расмийлари собор мақоми ўзгартирилиши ҳақидаги қарорни "чуқур таассуф" билан қабул қилганликларини билдирдилар. Грецияда, ўз навбатида, Туркияга қарши санкциялар зудлик билан қўлланилиши лозимлиги ҳақида даъватлар янграй бошлади. Москва РПЦ вакиллари, Эрдоған қарорига, "чуқур ўйланмаган", дея баҳо бердилар.

917

Грециялик сиёсатчи Туркияга қарши санкциялар киритишни таклиф қилмоқда

347
(Янгиланган 12:37 11.07.2020)
Авлиё София собори - Эрдоғаннинг ўлжаси эмас, у бутун инсониятга тегишли. У насронийлик рамзи. Уни масжидга айлантириб, Эрдоған нафақат насронийларни, балки бутун инсониятни таҳқирламоқда", - деди сиёсатчи.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Греция Туркиянинг Истанбулдаги Авлиё София черковини масжидга айлантириш ҳақидаги қароридан сўнг Анқарага қарши зудлик билан санкциялар киритиши, Комотинидаги турк консуллигини, Салоникидаги Камол Отатурк музейини, Туркия билан чегараларни ёпмоғи ҳамда Вотаникосдаги масжидни очмаслиги ва юзлаб ноқонуний масжидларни беркитиши лозим, деди РИА Новостига Европарламентнинг собиқ депутати, "Греция – бошқа йўл" партияси президенти Нотис Мариас.

Мариас Крит университети профессори бўлиб, таълим масканида Европа иттифоқининг институционал тузилишидан дарс беради.

Туркия давлат кенгаши - мамлакатнинг олий маъмурий суди - жума куни 1934 йилда имзоланган Авлиё София соборини музейга айлантириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Воқеадан кўп ўтмай Туркия президенти Тойиб Эрдоған соборнинг масжидга айлантирилиши ва у ерда мусулмонча ибодатлар бошланиши ҳақида қарорни имзолади.

"Эрдоған кўп йиллар давомида Авлиё София соборини масжидга айлантиришга тайёрлади. Шу боисдан, 2014-2019 йилларда Европарламент депутати бўла туриб, кўп бора уни Европа парламентидаги чиқишларимда қоралаганман", - дейди Мариас.

У Эрдоғаннинг собор бўйича қарорини фитнага йўғрилган, тарихга зид, мутлақо ноқонуний, деб атади.

"У ЮНЕСКОнинг Авлиё София соборини Бутунжаҳон мероси объекти деб эълон қилиш ҳақидаги қарорини бузмоқда. Авлиё София собори - Эрдоғаннинг ўлжаси эмас, у бутун инсониятга тегишли. У насронийлик рамзи. Уни масжидга айлантириб, Эрдоған нафақат насронийларни, балки бутун инсониятни таҳқирламоқда", - дейди сиёсатчи.

"Дунё маданий ҳамжамияти Туркиянинг чақириғига қарши туриши ҳамда "маданият ва варварлик" сингари иккиланишга варварликка йўқ, муросасизликка йўқ, ислом фундаментализмига йўқ, деб жавоб бериши керак", - дейди Мариас.

Унинг сўзларига кўра, Эрдоғаннинг Авлиё София соборини масжидга айлантириш бўйича ноқонуний қарори аллақачон Греция, Россия, ЕИ ва АҚШ, ҳамда барча насроний дин пешволари томонидан қораланган.

"Ушбу контекстда Москва Патриархиясининг мурожаатномаси айниқса баланд янгради", деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият, ЮНEСКО, Европа Иттифоқи ва бутун маданиятли дунё Авлиё Софиянинг музей ва Бутунжаҳон мероси сифатида сақланиб қолиши учун доимий курашни эълон қилишлари лозим, православ халқлари, греклар ва руслар эса "Авлиё Софиянинг замонавий қулаши, православларга қарашли энг катта черковнинг масхараланиши, бизнинг насроний динимизга бўлган ҳақоратга қарши" курашнинг олд қаторида туришлари керак.

Сиёсатчи кескин жавоб чораларини таклиф қилди.

"Греция зудлик билан Туркияга қарши санкциялар киритмоғи лозим. (Мусулмон озчилик истиқомат қиладиган) Комотинидаги турк консуллигини ёпиши, Салоникидаги Камол музейини маҳкамлаши, Туркия билан чегараларни ёпиши ҳамда одамлар ва товарларнинг ҳар қандай ҳаракатини таъқиқлаши, Вотаникосдаги масжидни очмаслиги, иммигрантлар томонидан бошқариладиган юзлаб ноқонуний масжидларни ёпиши керак", - дейди сиёсатчи.

"Шу билан бирга, Греция ЕИни Туркияга иқтисодий санкциялар киритишни, хусусан, Туркияни ЕИ ва Европа инвестиция банки орқали молиялаштиришни таъқиқлашга, турк амалдорларининг активларини музлатишга, турк амалдорларининг ЕИга киришини таъқиқлашга ва турк маҳсулотларини Европа Иттифоқига импорт қилинишига эмбарго жорий этилишини қатъий талаб қилиши керак. Фақат шу йўл билан биз Эрдоғанга Авлиё София собори православликнинг энг буюк черкови эканлиги ва шундай бўлиб қолиши, у ўз ҳаракатлари билан бу ҳолатни булғай олмаслиги ҳақида хабар юборамиз", - дейди Мариас.

 

Купол мечети
© Sputnik / Александр Паниотов

Замонавий Туркия давлатининг асосчиси Камол Отатуркнинг Салоникидаги музейига ҳар йили Туркиядан ўн минглаб сайёҳлар ташриф буюради.

Грециядаги масжидларга келадиган бўлсак, бир неча ойдан сўнг Афина шаҳрининг Вотаникос туманида масжид очилиши кутилаётган эди. Афина - масжидлар мавжуд бўлмаган энг сўнгги Европа пойтахти бўлиб қолмоқда. 1832 йилда Усмонийлар салтанатидан мустақилликни эълон қилгач, Грециянинг бирорта ҳукумати шу пайтгача Афинада масжид қуришга рухсат бермаган. Греция пойтахтида Яқин Шарқ, Африка ва Ҳинд субконтинентидан ўн минглаб мусулмонлар истиқомат қилишади.

Айя-Софияга насроний император Юстиниан томонидан асос солинган ва у 537 йилнинг 27 декабрида очилган. Икки минг йилдан зиёд тарихга эга собор насронийлар дунёсидаги энг йирик ибодатхона саналган. Константинопол Усмонийлар томонидан босиб олиниб, Византия салтанати қулагач собор 1453 йилда масжидга айлантирилган, аммо 1934 йилда замонавий турк давлати асосчиси Камол Отатуркнинг декретига мувофиқ бино музейга айлантирилган ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Айя Софияни масжидга айлантириш қарорига дунёнинг кўплаб давлатларида кескин муносабат билдирилди.

347

Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

19
Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятида  судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабарида.

Хабарда иш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.

19
Теглар:
Бош прокуратура, суд, Сурхондарё