Подпись документов

Тошкентдаги учта ОТМга янги ректор тайинланди

181
Аджу университети, Тошкент фармацевтика институти ва Турин политехника университети ректори ўзгарди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкентдаги учта ОТМга янги ректорлар тайинланди. Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори 3 июль куни қабул қилинди.

Қарор билан:

  • Ғайрат Муратов Тошкент шаҳридаги Аджу университетининг ректори этиб;
  • Камал Ризаев Тошкент фармацевтика институтининг ректори этиб;
  • Жамшид Иноятхўжаев Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Турин политехника университети Ўктам Саломов ректори олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинган эди.

181
Теглар:
янги тайинлов, олий таълим муассасалари, Тошкент
Заместитель премьер-министра Республики Казахстан Ералы Тугжанов и премьер-министром Республики Узбекистан Абдулла Арипов

Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

163
Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов Тошкентга ишчи ташрифи билан келган Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжановни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон бош вазири расмий сайтида.

Томонлар соғлиқни сақлаш, таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида иккала мамлакатдаги эпидемик вазият тўғрисида фикр алмашилди, COVID-19 га қарши курашиш бўйича кўрилган чораларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди, шу билан бирга эпидемия ва пандемия бўлган тақдирда тезкор чоралар кўриш ва ўзаро таъсир ўтказиш бўйича қўшма самарали чораларни ишлаб чиқишга келишилди.

Юқори технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтиришга ва икки давлат ўртасида узлуксиз тиббий таълим соҳасида, тиббий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари ўртасида академик ҳаракатчанликни кенгайтириш, тегишли қўшма илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ўзаро алоқаларни ўрнатиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда Қозоғистон университетларининг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқишни ҳамда икки давлат президентлик мактаблари ўртасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

Учрашув якунларига кўра, Ерали Тугжанов Ўзбекистон бош вазирини жавоб ташрифи билан Қозоғистонга таклиф этди.

163
Президент вручил награды самым активным и талантливым женщинам и девушкам

Мирзиёев хотин-қизларни 8-март билан табриклади

346
(Янгиланган 17:26 06.03.2021)
"Бундан буён Ўзбекистонда бирор аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди", дея ваъда берган давлат раҳбари байрам арафасида ташкиллаштирилган тантанали тадбирда

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат хотин-қизларини 8 март айёми билан табриклади. Айни дақиқаларда пойтахтдаги "Конгресс-ҳолл"да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда АОКА.

"Ҳамма ҳаракатларимизда аёлларимиз, муқаддас оналаримизни рози қилиш ётади. Мана шундай пайтда, сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади. Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз. Бу азалий ҳақиқатни, мураккаб пандемия шароитида, айниқса, чуқур ҳис этмоқдамиз. Сизларнинг барча соҳалардаги фидокорона меҳнатингиз ҳисобидан мамлакатимизнинг қудрати ва салоҳияти, халқаро обрў-эътибори тобора ортиб бормоқда. Бугун барча соҳаларда маррани жуда катта оляпмиз, улкан дастурлар, режа ва лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Улар, биринчи навбатда, оналаримиз, опа-сингилларимиз, азиз фарзандларимизнинг ҳаёти ва меҳнат шароитини яхшилашга қаратилган. Фурсатдан фойдаланиб, барчамизга доимо тоғдек таянч бўлиб келаётганингиз учун сизларга, бутун Ўзбекистон хотин-қизларига чуқур миннатдорчилик билдираман", - деган Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёевнинг таъкидлашича, муаммолар бўйича манзилли иш олиб бориш учун мутлақо янги тизим — "Аёллар дафтари" жорий этилди ва кейинги 3 ойда республика комиссияси томонидан ушбу «дафтар»га киритилган 80 минг нафар хотин-қизнинг муаммолари ҳал этилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир аёлларнинг 32 минг нафари иш билан таъминланди. Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари ҳисобидан салкам 17 минг нафар хотин-қизга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

 Аёл фарзанди бахтли бўлса, асл бахтни ҳис этади. Биргина "Ҳар бир оила — тадбиркор" дастури доирасида 126 мингга яқин аёлларга имтиёзли кредитлар берилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қарийб 215 минг оилага 6 триллион сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди. Деярли 55 минг нафар хотин-қизлар тадбиркорлик ва касб-ҳунар марказлари томонидан ўқитилди, ҳунармандчилик ва касаначиликка жалб этилди. "Беш муҳим ташаббус" доирасида чекка ҳудудларда тикувчилик цехлари ташкил этилиб, 10 минг нафар аёллар бандлиги таъминланди.

Уй-жой сотиб олиш учун 1 250 нафар аёлларга қарийб 22 миллиард сўмлик бошланғич бадаллар тўлаб берилди.

Жорий йилда ҳам ушбу хайрли ишлар давом эттирилади ва бу борада куни кеча янги қарор имзоланган. Унга кўра, жамиятда аёлларга бўлган эътиборни энг қуйи бўғингача, маҳаллагача тушириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилмоқда.

"Бундан буён Ўзбекистонда бирор аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди", дея ваъда берган давлат раҳбари.

346

Европада COVID-19 учинчи тўлқини юз бериши мумкинми видео

0
Европа яна чекловлар киритмоқда: коронавирус учинчи тўлқини яқинлашмоқда. Нега унинг олдини олишга муваффақ бўлинмади? Жавоб Sputnik ролигида.

Греция Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари "қизил" зоналарни "тўқ қизил" зоналар, деб номлади, бир вақтнинг ўзида Латвия ССВ раҳбари "ташвиш тугмасини босиш" вақти келганини айтди.

Нега европа вакциналари қутқармаяпти? AstraZeneca қандай қилиб испания мактаблари ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ишдан чиқарди? Ва нима учун Россия препаратлари бехато ишламоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоблар - бизнинг видеомизда.

0