Письменные принадлежности

Соғлиқни сақлаш вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

67
Президент Абдуҳаким Хаджибаевни соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади. У шу тариқа мазкур лавозимга учинчи бор тайинланди.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти қарорига асосан Абдуҳаким Хаджибаев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бу ҳақда шу йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам маълум қилинган.

Хаджибаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Таъкидланишича, Абдуҳаким Хаджибаев шу тариқа мазкур лавозимга учинчи бор тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ соғлиқни сақлаш вазирига тўрт нафар янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинган эди.

67
Первая в мире вакцина от коронавируса

Қозоғистон Россия вакцинасини харид қилиш учун Москвага делегация юборади

103
(Янгиланган 14:31 12.08.2020)
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Россия президенти Владимир Путинга телеграмма йўллади. Унда қозоқ етакчиси коронавирусга қарши вакцинанинг рўйхатга олингани билан табриклаган

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қозоғистон коронавирусга қарши вакцинани Россиядан харид қилиш масаласини муҳокама қилиш учун Москвага ҳукумат делегациясини юборади, деб хабар қилди Қосим-Жомарт Токаев.

"Август ойининг иккинчи ярмида Қозоғистон ҳукумати делегацияси Россия вакцинасини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Россияга боради", — деб хабар қилган давлат раҳбари телеграмм орқали Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга.

Токаев коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олиниши россия илм-фанининг юқори салоҳияти ва мавқега эгалигини ва Россиянинг ушбу глобал таҳдидга қарши етакчи ролини тасдиқлайди.

"Бутун дунё учун мураккаб шундай даврда Қозоғистонни доимий равишда қўллаб-қувватлаётганингиз, шу қаторда, мамлакатимиздаги санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилашга салмоқли ҳисса қўшган инсонпарварлик ёрдами ва шифокорларни йўллаганингиз учун Сиздан миннатдормиз", - деган Токаев.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Россия Федерацияси президенти Владимир Путин COVID-19га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилгани ҳақида эълон қилган эди. Инъекция "Спутник V", деб ном берилди.

Россияда биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари эмланади. Вакцинация ишлари жорий йил сентябрда бошланиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, РФ синовларнинг учинчи фазасини ҳали ўтказмаган, аммо рўйхатга олиш учинчи фаза якунланишига қадар одамларни эмлашга имкон беради.

Вакцина 2021 йилнинг 1 январида кенг миқёсда муомалага киритилади.

103
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником

Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади

123
(Янгиланган 13:48 12.08.2020)
2020 йилнинг 12-13 август кунлари ўтказиладиган Самарқанд веб-форумида ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқандда ўтказилаётган ёшлар форуми иштирокчиларига табрик йўллаб, ўз мурожаатида ушбу форум глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини,  тинчлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида навқирон авлод томонидан қўйилган муҳим амалий қадам ва қимматли ҳисса бўлади, деб умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказиладиган Самарқанд веб-форумида нуфузли халқаро экспертларнинг иштирок этиши режалаштирилган.

Жумладан форумда Ёшлар ишлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг вакили, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг ижрочи директори, Парламентлараро иттифоқ ёшлар парламенти Форуми президенти, Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Европа Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши, Европада Хавсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Ибер-Америка конвенцияси экспертлар комиссияси вакиллари ва бошқа экспертлар веб-форумда маърузаларини тақдим қилишади. 

"Маълумки, келажакка интилиб яшайдиган ёш авлод сайёрамизда фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт барқарор бўлиши учун янги ғоялар ва ижодий руҳдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширадиган беқиёс кучдир. БМТнинг Ёшлар стратегиясида таъкидланганидек, "ёшлар сиймосида энг қимматли ва ўта муҳим ресурслар мужассам топган бўлиб, унга ҳар қанча инвестиция киритса арзийди, чунки бу сармоялар бир неча баробар зиёда бўлиб қайтади". Мен ғоят муҳим ушбу фикрга тўлиқ қўшиламан", - деган ўз нутқида Ўзбекистон президенти.

Бугунги кунда инсоният дуч келаётган кўплаб муаммолар – тинчлик ва хавфсизликка таҳдидлар, терроризм ва экстремизм, ирқчилик, иқлим ўзгаришлари, шунингдек, COVID-19 пандемияси – ўзаро келишилган глобал ҳамкорликни ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш жараёнларига ёшларни фаол жалб қилишни талаб этмоқда.

Шу муносабат билан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг қабул қилиниши жаҳондаги икки миллиарддан ортиқ йигит ва қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.

У ёш авлодни маърифий руҳда тарбиялаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратишдек эзгу мақсадларга хизмат қилади. Ушбу ташаббус халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

"Бугунги Форум иштирокчилари ҳам ана шу ташаббусни қўллаб-қувватлайдилар, ҳужжат лойиҳасини ўз амалий таклифлари билан бойитадилар, деб ишонаман. Бугун ўз ишини бошлаётган Самарқанд ёшлар форуми глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини,  тинчлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида навқирон авлод томонидан қўйилган муҳим амалий қадам ва қимматли ҳисса бўлади, деб умид қиламан", - деган Мирзиёев ва барча иштирокчиларига фаолиятлари самарали бўлишини  тилаган.

123

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланмаслигини ЙПХ назорат қилади

5
(Янгиланган 17:38 12.08.2020)
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

5