Лукашенко: сайловларни кузатгингиз келса - марҳамат, лекин қандай яшашни ўргатманг

185
Беларусь президенти ғарблик қўшниларга Беларусда ўз кўникмаларини чархламасдан, АҚШ ёки Россиядаги демократияни танқид қилишни таклиф этди

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Витебск вилояти фаоллари билан учрашувда Европа иттифоқининг Беларусь демократияси номига ёғдирган танқидларига жавоб қайтарди, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь.

Президент ўз чиқиши давомида ғарблик қўшниларда турли ҳолатлар, жумладан, иккиталик стандартлар ҳам учраб туришини айтди.

"Улар бизга, қаранглар, ҳаммаси демократик ўтсин, кўчаларда Худо кўрсатмасин, тўқнашувлар рўй бермасин, дея шама қилишмоқда! Сиз ўз шеригингиз - Америка Қўшма Штатларига эътибор беринг. Кўряпсизми, у ерда нималар рўй бераётганини? У ерда портловчи моддаларсиз, кўз ёш келтирувчи газсиз кун ўтмаяпти. Сиз балки, Трампни танқид қиларсиз ёки АҚШни у ерда демократия йўқлиги учун, балки Россияга дағал гапиришга уриниб кўрарсиз? Қўрқишади. Шу боис Беларусьда ўз кўникмаларини чархлашга қарор қилишган бўлса керак", - деди давлат раҳбари.

Лукашенко ғарблик қўшнилар ҳеч нарсага эришолмаслигини, мамлакатни жамики қонуний усуллар билан ҳимоя қилишларини ва ҳеч кимга бериб қўймаслигини айтиб ишонтирди. Шу билан бирга, беларусь етакчиси, сайловларга хорижий кузатувчилар хоҳлашса эртагаёқ келишлари мумкинлигини таъкидлади.

"Биз уларга, гар сайловларни кузатишни истасангиз - марҳамат, эртагаёқ келинг, биз яширинаётганимиз йўқ, аммо бизга бармоғингиз билан қандай яшаш кераклигига ишора қилманг, деб айтамиз", - дея аниқлик киритди президент.

Эслатиб ўтамиз, чорашанба куни ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Беларусдаги жорий президент сайловларига ўз кузатувчиларини юбормаслиги маълум бўлди. Ушбу қарорга беларус томонидан таклифнома йўлланмаганлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

185

Беларусдаги норозиликлар Ғарб томонидан ташкиллаштирилган - РФ ФК

310
(Янгиланган 12:34 11.08.2020)
"Минск ва бошқа беларус шаҳарларида давом этаётган норозилик акциялари Беларусдаги вазиятни издан чиқариш учун ғарб давлатлари томонидан ташкиллаштирилган, деди РИА Новостига сенатор Олег Мельниченко.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Федерация кенгашида Беларусдаги норозиликлар Ғарб томонидан ташкиллаштирилганлигини айтишди. РИА Новости хабари асосида.

"Минск ва бошқа беларус шаҳарларида давом этаётган норозилик акциялари Беларусдаги вазиятни издан чиқариш учун ғарб давлатлари томонидан ташкиллаштирилган, деди РИА Новостига сенатор Олег Мельниченко.

У душанба куни Минскдан қайтган, Мельниченко у ерда МДҲ ПАА гуруҳи координатори сифатида Беларусдаги президент сайловлари боришини кузатган эди.

"Минскдаги бу тартибсизликларнинг барчаси хорижий ҳамкасбларимиз томонидан Беларусдаги ички сиёсий ҳолатни издан чиқариш мақсадида фойдаланиладиган технологиялар туфайли юзага келган. Бу ерда, АҚШсиз ҳам кечмаган, албатта", - деди Мельниченко.

Якшанба куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтди. МСК тақдим маълумотларга кўра, Лукашенко 80,08% овоз олган, иккинчи ўринда 10,09% овоз билан Светлана Тихановская келмоқда.

Якшанба ва душанба кунлари Беларуснинг қатор шаҳарларида оммавий санкцияланмаган норозилик акциялари бўлиб ўтди. Митинг қатнашчилари Минск марказида ахлат бакларидан баррикадалар ташкил қилдилар. Милиция уларга қарши кўз ёш келтирувчи газ, водомет ва ёруғлик гранаталарини қўллади.

310
Александр Лукашенко и Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Лукашенкога телефон қилди: етакчилар нимага келишди?

106
(Янгиланган 11:47 11.08.2020)
Икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги анъанавий яқин ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.

Суҳбат аввалида Мирзиёев Александр Лукашенкони бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, унга Беларуснинг барқарор тараққиёти ва равнақини таъминлаш йўлида янги зафарлар тилади.

Икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги анъанавий яқин ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали алоқалар, аввало савдо-иқтисодий соҳадаги амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Олий даражадаги келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперацияси бўйича истиқболли лойиҳаларни илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш мақсадида ўзаро мулоқотни, шу жумладан қўшма Ҳукуматлараро комиссия доирасида фаоллаштиришга келишиб олинди.

106
Женщина обнимает дерево

Дарахтни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади

3
Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтни қучоқлаш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Visit Levi сайти хабар қилди.

Мусобақада 9та давлат – Финляндия, АҚШ, Астралия, Эстония, Германия, Италия, Малайзия, Россия ва Шотландиядан вакиллар иштирок этади. Барча иштирокчилар айни вақтда Левида истиқомат қилмоқда.

Беллашув уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда иштирокчилар 8 дақиқа ичида энг кўп дарахтни қучоқлаш бўйича куч синашади. Бунда ҳар бир дарахтни камида 5 сония қучоқлаб туриш туриш талаб этилади. Сўнгра спортчиларнинг дарахтларни нақадар самимий қучоқлагани баҳоланади. Учинчи босқич “эркин услуб” (фристайл) деган ном олди, бу ерда иштирокчилар  дарахтларни қучоқлаш жараёнига қанчалик ижодий ёндашишига аҳамият берилади. Бунга бир дақиқа вақт ажратилади.   

Ташкилотчилар танловда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Хоҳлаган одам дарахтни қучоқлаб расмга тушиб, “TreeHugging” хэштеги билан, дарахтнинг жўғрофик координаталарини ва нима учун айнан шу дарахтни танлаганлигини изоҳлаб ташкилотчиларга юбориши мумкин

Аризалар 29 августгача қабул қилинади. Танлов ўзи эса Левидаги Халипуу ўрмонида 22 август куни ўтказилади.

 

3