Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги бошлиқ тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПередача портфеля из рук в руки
Передача портфеля из рук в руки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муҳаммадзокир Маматхонов 2018 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

У ушбу лавозимга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи билан тайинланган.

Вячеслав Поставнин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда миграция марказини очишда барча деталларни пухта ўйлаб чиқиш керак - эксперт

Маматхонов 2018 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Муҳаммадзокир Маматхонов 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

У 1998 – 2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган. 2016 – 2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган.

Янгиликлар лентаси
0