Презентация кулинарного конкурса на лучшее приготовление узбекского плова

"Уч кунлик тинчлик": "Толибон" Қурбон байрам вақтида ўт очишни тўхтатишга қарор қилди

327
"Толибон" радикал ҳаракати шу билан бирга, Афғонистон хавфсизлик кучлари ҳужум уюштирадиган бўлса, жангарилар жавоб ҳаракатларини амалга оширишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати Афғонистонда Қурбон ҳайити байрами вақтида уч кунга ўт очишни тўхтатиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда ҳаракат баёнотида айтилган.

"Ватандошларимиз бахтиёр барамни осуда ва қувонч билан ўтказишлари учун "Ислом амирлиги"нинг барча жангчиларига Қурбон ҳайити айёмининг уч куну уч туни давомида ўзлари томондан душманга қарши ҳеч қандай операцияларни ўтказмасликка кўрсатма берилади", - дейилади толиблар баёнотида.

Шу билан бирга, "Толибон" Афғонистон хавфсизлик кучлари ҳужум уюштирган тақдирда, жангарилар жавоб ҳаракатларини амалга оширишлари мумкинлигидан огоҳлантирган.

Американча “Толибонгейт” - бу фитнанинг мақсади нима? >>>

Илгарироқ, "Толибон" ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси вакили Сухайл Шахин толиблар Қурбон-байрами кечасига қадар барча афғон асирларини озод этишга ва модомики ўзаро асирлар алмашинуви рўй берса, байрам тугаши билан афғонлараро музокараларни бошлашга тайёр эканликларини маълум қилган эди.

Қобул толиблар исканжасида: Афғонистон МОда қандай қилиб "таянч нуқта"ни топа олади >>>

Эслатиб ўтамиз, мусулмонларнинг муқаддас байрами- Қурбон ҳайити санаси этиб жорий йил 31 июл эълон қилинди.

Феврал ойи охирида Қатардаги тадбир давомида АҚШ ва "Толибон" 18 йил деганда биринчи марта тинчлик битими имзолади. Ҳужжат 14 ой давомида Афғонистондан чет эл қўшинлари олиб чиқилиши ва ўзаро асирлар алмашувидан сўнг афғонлараро музокаралар бошланишини назарда тутади.

327

"Ёрдам керак". Тихановская АҚШдан Минск бўйича янги санкциялар қабул қилишни сўради

247
(Янгиланган 18:36 05.12.2020)
Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШнинг амалдаги маъмуриятига кўмак учун миннатдорлик билдириш мақсадида Вашингтонга бормоқчи

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШ ҳукуматига америка етакчисининг Беларусга нисбатан санкциялар киритиш ваколатларини кенгайтирувчи қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қўллаб-қувватлашни сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Sputnik радиоси.

"Биз гарчи шундай мураккаб ўтиш даврида АҚШдан бўладиган катта ёрдамга муҳтожмиз. Мен АҚШ конгрессини "Беларусда демократия, инсон ҳуқуқлари ва суверенитет" тўғрисидаги қонун лойиҳасини тезкор тартибда қабул қилишни чақираман, – деб таъкидлаган Тихановская Washington Post нашрида жойлаштирилган материалида.

Бундан ташқари у ЕИ ва АҚШга "фаол маънавий ва техник кўмак" ҳамда "яқинда беларус амалдорларига нисбатан санкцияларни кенгайтирган АҚШ жорий маъмуриятининг сайи-ҳаракатлари" учун миннатдорлик билдирган.

Бундан ташқари, Тихановская Вашингтонга боришни режалаштираётганини маълум қилган.

"Мен инаугурация ҳафталигида (АҚШ) жорий маъмуриятига унинг Беларус халқига кўрсатаётган ёрдами учун шахсан миннатдорлик билдириш учун Вашингтонга бориш ниятидаман. Шу билан бир вақтнинг ўзида Беларуснинг демократияга ўтишига кўмак бериши учун янги маъмурият билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатишдан умидворман", - деб қўшимча қилган муҳолифатчи.

Агар қонун лойиҳаси тасдиқланса, АҚШ президенти Белорусия Марказий сайлов комиссияси аъзоси бўлган ҳар қандай чет эл фуқароси, мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши ҳаракатлар учун масъул бўлган давлат амалдори, республикадаги вазият билан боғлиқ бўлган оммавий ахборот воситаларига ёки инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши ҳаракатларда фаол иштирок этган Иттифоқ давлатининг расмий вакили ёки Россия фуқароси визасини блоклаб қўйиши мумкин. 

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

Расмийларнинг таъкидлашича, бу норозилик намойишлари радикаллаштирмоқда ва шаҳар кўчаларидан ҳовлилар томон кўчирилмоқда.

247

БМТ 2021 йилда энг оғир гуманитар инқирозни башорат қилди

166
(Янгиланган 11:20 05.12.2020)
БМТ вакилининг таъкидлашича, қуролли тўқнашувлар туфайли сўнгги тўрт йил ичида ҳалокатли очлик ёқасида турганлар сони 80 миллиондан 135 миллионга кўпайган. Аммо пандемия туфайли уларнинг сони 270 миллионга етган

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. 2021 йилда дунё 75 йил ичидаги энг оғир гуманитар инқирозга дуч келиш хавфи остида, деб баёнот қилди БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури директори Девид Бизли, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг COVID-19га қарши курашга бағишланган махсус йиғилишида. РИА Новости хабари асосида.

Унинг сўзларига кўра, келгуси йил "ушбу босқичда гувоҳи бўлган ҳолатларга таяниб, айтиш мумкинки, ҳақиқий маънода ҳалокатли бўлади".

Бизлининг таъкидлашича, қуролли тўқнашувлар туфайли сўнгги тўрт йил ичида ҳалокатли очлик ёқасида турганлар сони 80 миллиондан 135 миллионга кўпайган. Аммо пандемия туфайли уларнинг сони 270 миллионга етди, деб қўшимча қилди у.

"Биз 19 триллион доллар сарфлаганимиздан бери, бу пул, эҳтимол 2021 йилда бўлмаслиги мумкин ва бўлмайди. Иқтисодий таназзул юз бермоқда ва эҳтиёжлар икки бараварга ошди", - дея тушунтирди Бизли.

Аммо, агар биз керакли маблағларни тўплай олсак, дунё ҳамжамияти гуманитар инқирозни енгади, деб таъкидлади Бизли.

166
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Каннабис в Узбекистане: будет ли легализован медицинский препарат

Ўзбекистонда техник каннабис етиштириш учун тўланадиган бож миқдори тасдиқланди

128
(Янгиланган 20:17 05.12.2020)
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги техник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжудлиги борасида маълумот берган эди.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Техник каннабис етиштириш билан шуғулланиш учун тўланадиган бож миқдори тасдиқланди, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Ўсимликни етиштириш учун 3000 та базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ), импорт (экспорт), қайта ишлаш, сақлаш, сотиш (чиқариш), сотиб олиш ва ташиш учун - буларнинг ҳар бири учун 200 БҲМ (тахминан 44,6 миллион сўм)дан тўғри келади.

Ушбу турдаги фаолият билан шуғулланиш учун лицензиялар олиш мақсадидаги божлар миқдори 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасида кўрсатилган.

Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги техник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжудлиги борасида маълумот берган эди.

Жумладан, вазирлик изоҳига кўра:

- каннабис энг тез ўсувчи экинлардан бири бўлиб, пахта билан солиштирганда, 1 гектардан 4 баробар кўп целлюлоз олинади;

- ўсимликка қишлоқ хўжалиги кимёвий препаратларини нисбатан камроқ ишлатилади ҳамда сувни анча кам талаб қилади;

- атроф-муҳитни ифлосланишлардан тозалаш имконини беради;

- айланмадан чиқиб қолган ерларни тиклаш учун тупроқдан кадимий ва бошқа заҳарли моддаларни чиқариб олишда ниҳоятда фойдали;

- 110 кун ичида ўсимлик 2-3 метрга етади ва бу бир мавсумда бир нечта ҳосил олиш имконини беради;

- жаҳонда 40 дан ортиқ давлатларда техник каннабисдан саноат мақсадларида фойдаланиб келинмоқда.

128