Обращение Владимира Путина к гражданм России в связи с эпидемией коронавируса

Путин Россия мусулмонларини Қурбон-байрам билан табриклади

242
(Янгиланган 11:18 31.07.2020)
Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон-байрам билан табриклади ва уларнинг мамлакатдаги маданий хилма-хилликка қўшаётган ҳиссаларини қайд этиб ўтди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот-хизмати.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон-байрам билан табриклади, деб хабар беради РИА Новости.

Праздник Курбан-Байрам в Московской Соборной мечети
© Sputnik / Владимир Астапкович

"Ҳар бир мусулмон учун аҳамиятли бўлган ушбу диний байрам муқаддас Қуръон асосида ётган тақводорлик, адолат ва раҳмдилликнинг олий маънавий идеалларига садоқат рамзи, яқинларга  бўлган муҳаббат рамзи ҳисобланади. Шуни таъкидлашни истардимки, азалий ислом анъаналарини қўллаб-қувватлаш орқали мусулмонлар мамлакатимизнинг маданий хилма-хиллигини сақлашда салмоқли ҳисса қўшмоқдалар, жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга ёрдам бермоқдалар" - дейилади Россия етакчиси табригида.

242

Шавкат Мирзиёев Ливан халқига чуқур таъзия билдирди

135
(Янгиланган 15:54 05.08.2020)
Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш муносабати билан Ливан президентига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ливан президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди.

“Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги даҳшатли портлаш кеча юз берди. Тахминларга кўра, бадаргоҳдаги 2014 йилда кемадан мусодара қилинган 2750 тонна аммиак селитраси портлаб кетган. Портлашдан шаҳарнинг тенг ярми жабр кўрган. Касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб тошган.

Ливан ҳукумати фожиа қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 100 ортиқ киши қурбон бўлган, тўрт мингга яқин киши жабрланган. Кўплар бедарак йўқолган.

135

Россия МСК Беларусдаги сайловларга кузатувчи юбормайди

209
(Янгиланган 15:39 05.08.2020)
Беларусда давлат раҳбари сайловлари 9-август куни бўлиб ўтади, сайлов пойгасида беш номзод, шу жумладан, амалдаги президент Александр Лукашенко ҳам қатнашмоқда. Сешанба куни республикада муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. РФ Марказий сайлов комиссияси Беларусда бўлиб ўтадиган президент сайловларини кузатмайди, чунки Минск томонидан таклифнома олмаган, шунингдек, коронавирус пандемияси туфайли РФ ўз вакилларини республикага юбориши имконияти мавжуд эмас, деб хабар қилди РИА Новостига МСК раҳбари Элла Памфилова.

Беларусда давлат раҳбари сайловлари 9-август куни бўлиб ўтади, сайлов пойгасида беш номзод, шу жумладан, амалдаги президент Александр Лукашенко ҳам қатнашмоқда. Сешанба куни республикада муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

"Россия МСК беларуслик ҳамкасблардан анъанавий расмий таклифномани олгани йўқ", - деди Памфилова.

Памфилова шунингдек, РФ кузатувчилари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ва МДҲ миссиялари таркибида ҳам бормасликларини қўшимча қилган. Унинг айтишича, ДИИҲББ беларус томонидан таклифномани кеч олган, МДҲ МСК орқали эса РФ ўз вакилларини "юмшоқ қилиб айтганда, беларус раҳбариятининг коронавирус пандемиясига бўлган ўта специфик муносабати туфайли", юбориш мумкин деб ҳисобламайди.

209
Здание правительства республики Таджикистан

Тожикистонда президент сайлови санаси маълум бўлди

4
Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси навбатдаги президент сайловларини жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгилади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тожикистонда президент сайловлари 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри хабар бермоқда.

“Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгиланган”, - дейилган хабарда.

6 август куни Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси қўшма мажлисида навбатдаги президент сайловини ўтказиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тожикистонда президент 7 йил муддатга сайланади. Амалдаги республика президенти Эмомали Раҳмон ушбу лавозимни 1994 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келмоқда.

4