Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Пекине провел встречу с Президентом Республики Беларусь Александром Лукашенко

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони ишончли ғалабаси билан қутлади

109
(Янгиланган 15:04 10.08.2020)
Ўзбекистон етакчиси Александр Лукашенкога мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, дўст Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Давлатимиз раҳбари ўз мактубида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари Беларусь халқининг Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини ва бирдамлигини, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этганини қайд этди”, - дейилган хабарда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш икки томонлама муносабатларни аниқ мазмун – иқтисодиёт тармоқларида кооперация бўйича муҳим лойиҳалар ва гуманитар алмашинувга оид дастурлар билан бойитишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон етакчиси Александр Лукашенкога мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, дўст Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

109
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Индии Нарендрой Моди

Шавкат Мирзиёев Нарендра Модини 70 ёши билан табриклади

42
(Янгиланган 18:15 17.09.2020)
Президент ўз табригида Ҳиндистон бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ўзбекистон gрезиденти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига 70 ёшга тўлиши муносабати билан самимий қутловларини йўллади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

"Президент ўз мактубида Ҳиндистон Бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги муваффақиятлар, дўст Ҳиндистон халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганидан сўнг дастлабки сафарларидан бири Ҳиндистонга бўлган эди. 2018 йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган ташриф давомида Ўзбекистон президенти тантанали қабул қилинган, давлатлар орасида муҳим шартномалар имзоланган эди. Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон президенти Агра шаҳридаги Бобурийлар авлоди мероси бўлган Тож-Маҳал мажмуасида ҳам бўлган эди. 

Айни дамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида маданий ва иқтисодий лойиҳалар изчил ривожланмоқда. Масалан бугун Тошкентнинг Сергели туманида Ҳиндистоннинг 500 миллион долларлик сармояси ёрдамида 10 минг кишилик Minerva университети қурилишига тамал тоши қўйилди.

42

Лукашенко Путиндан қурол сўради

606
(Янгиланган 19:26 16.09.2020)
Лукашенко Шойгуни Минск ҳолатни "нафақат Беларусда, балки чегаралари периметри бўйлаб ҳам назоратда ушлаб туришга қодирлигини" айтиб, ишонтирган.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Путин билан учрашуви вақтида ундан қурол сўраганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь.

"Мен Россия президентидан айрим турдаги қурол-аслаҳаларни сўрадим. Унга, ташриф буюрганингизда Иттифоқдош давлат маъносида қаерни ва қандай мустаҳкамлаш кераклигини кўриб чиқамиз, деб айтдим. Қўрқадиган жойимиз йўқ, биз бунга тайёрмиз. Охирги содир бўлаётган воқеалар беларус ва россияликлар манфаатларини журъатлироқ ҳимоя қилишимиз лозимлигини кўрсатмоқда. Шундай бўлдики, биз бу борада ёлғиз қолдик, аммо энг кучсиз эмасмиз", - деди давлат раҳбари РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда.

Лукашенко Шойгуни Минск ҳолатни "нафақат Беларусда, балки чегаралари периметри бўйлаб ҳам назоратда ушлаб туришга қодирлигини" айтиб, ишонтирган.

"Сиз бизнинг умумий Ватанимиз - Брестдан то Владивостокка қадар мудофааси жиҳатдан ишончлилигига шубҳа қилмасангиз бўлади. Сўнгги содир бўлаётган воқеалар, бизни бирга бўлишга ва бизнинг ўртамизга совуқчилик туширмоқчи бўлган ва туширишни хоҳлаётганларнинг режаси амалга ошишига йўл қўймаслик кераклигини кўрсатмоқда", - деб қўшимча қилди Беларус президенти.

606
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

Бухорода Рекс лақабли ит ўғрилар изидан тушиб, жиноятни фош қилди

10
Хабарда айтилишича, номаълум шахслар Жондор туманида яшовчи хонадон соҳибининг уйидан 580 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлар.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бухоронинг Жондор туманида Рекс лақабли хизмат ити ёрдамида ўғирлик жинояти фош этилди.

Хабарда айтилишича, номаълум шахслар Жондор туманида яшовчи хонадон соҳибининг уйидан 580 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан тезкор тергов гуруҳи таркибида воқеа жойига чиққан вилоят ИИБ Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология хизмати кичик инспектор-кинологи Ашраф Қиличов, ўзига бириктирилган "Рекс" лақабли хизмат ити ёрдамида ушбу жиноятни иссиқ изида фош этган.

Натижада мазкур жиноятни содир қилган М.Т. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-м. 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10