Беларус мухолифати "Венесуэла сценарийсини" хоҳлайди - Сергей Лавров

Oбуна бўлиш
Мухолифат қон тўкилишини, ҳозир ҳеч кимга тегмаётган куч ишлатар тизимлари ва намойишчилар орасида фитна уюштиришни истайди, деди Лавров.

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Беларус мухолифати президент Александр Лукашенко кетишини "Венесуэла сценарийси" бўйича амалга оширишни истайди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, "Территория смыслов" ёшлар форумида. 

"Мухолифат фақат битта мақсад йўлида - Белоруссия президентини кетишини талаб қилиш учун музокаралар таклиф қилмоқда. Ундан сўнг улар ўз дастурларини таклиф қила бошлайдилар. Бу худди Венесуэлага ўхшайди. У ерда ҳам амалдаги президентни бир зумда ҳукуматдан ташқарида деб эълон қилинган эди", - деди Лавров. 

Лавров айтишига қараганда, беларус мухолифатининг айрим таклифлари - умуман ноқонуний. Масалан, уларнинг куч ишлатиш тизимларига қилинган "халқ томонига ўтиш" таклифи. Бу ушбу тизимлар қилган қасамёдни бузишга ундаш билан тенг.

"Ушбу ишларни бошқараётган кишилар ўз жиддий хатоларини тезда тушунишди ва бу ғоялар "сояга" тортилди, лекин улар бир карра жаранглаб бўлган эди", - дейди вазир. 

Митинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко баёноти: ОДКБ, жангарилар ва рангли инқилоблар ҳақида

Ҳозир қўшни республикада вазият барқарорлашмоқда, лекин бу нарса ҳаммага ҳам маъқул эмас. Ғарбда яшаётган айрим белоруссиялик мухолифатчилар вазиятга ташқаридан аралашмоқчи бўлишмоқда. Улар қон тўкилишини, ҳозир тинч намойиш ўтказаётган мухолифатчилар ва уларга тегмаётган Беларус куч ишлатар тизимлари орасида фитна уюштиришни истайди, деди Сергей Лавров.

Лавров Украинада мухолифат ва ҳукумат орасида олиб борилган музокараларда Ғарб давлатлари (Германия, Польша) ҳамда ЕҲХТ ўртакашлигининг аянчли оқибатларини ҳам эсга олди. Ўшанда барча томонлар гувоҳлигида эришилган битимнинг эртасига, мухолифт - биз бошқача бўлишини хоҳламаймиз, деб барча келишувларга зид йўл тутган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 август куни бўлиб ўтган президенти сайловида Александр Лукашенко 80 %, мухолифатчи Тихановская 10 % овоз тўплаган эди. Сайлов натижаларидан норози бўлган мухолифатчилар янги сайловлар ўтказишни талаб қилиб, мамлакатда норозилик намойишлари ўтказа бошлади.  Александр Лукашенко янги сайловлар фақат янги конституция қабул қилинганидан сўнг ўтказилишини ваъда берди.

Янгиликлар лентаси
0