ШҲТ, МДҲ ва КХШТ илк бор терроризмга қарши кураш бўйича қўшма машғулот ўтказади

155
ШҲТ, МДҲ ва КХШТ мамлакатлари мудофаа вазирлари терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш борасида келишиб олдилар.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. ШҲТ, МДҲ ва КХШТ мамлакатлари мудофаа вазирлари терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш борасида келишиб олдилар. “Кавказ-2020” машғулотлари доирасида илк марта ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Сентябрь охирида “Кавказ-2020” стратегик қўмондонлик-штаб машғулотларида терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликдаги вазифалар таклиф қилинди", - деди Шойгу ШҲТ, МДҲ ва КХШТ мамлакатлари мудофаа вазирлари йиғилиши якунида.

Шойгунинг сўзларига кўра, мудофаа вазирлари терроризм ва экстремизмга қарши курашни устувор вазифа деб эълон қилишган.

Шунингдек, йиғилишда биологик хавфсизликка, жумладан, минтақага мансуб бўлмаган давлатларнинг ҳарбий-биологик фаолияти билан боғлиқ таҳдидларга қарши ўзаро кўмаклашиш бўйича эҳтимолий чоралар муҳокама қилинган.

Ҳозирча дастлабки ўқув машғулотлари қандай шаклда ўтказилишига аниқлик киритилмаган.

155
Президент РФ Владимир Путин

Путин БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаатни бугун ёзади

253
Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин жума куни БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаат ёзади, деб хабар бермоқда РИА Новости Кремль матбуот-хизматига таяниб.

Путин БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессияси биринчи кунида тадбир иштирокчиларига видео орқали мурожаат қилади, деб хабар берганди бир оз аввал РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Олий даражадаги ҳафталик 22 сентябрдан 29 сентябргача бўлган кунлар оралиғида бўлиб ўтади.

Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.

"Сессиянинг юбилей характерини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз делегациясига РФ президенти раҳбарлик қилади, у тадбирнинг биринчи кунида видеомурожаат қилиши кутилмоқда", - деб маълум қилган Захарова.

Путиннинг мурожаатидан сўнг РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровга делегация раҳбари вазифалари юклатилади.

253
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Индии Нарендрой Моди

Шавкат Мирзиёев Нарендра Модини 70 ёши билан табриклади

45
(Янгиланган 18:15 17.09.2020)
Президент ўз табригида Ҳиндистон бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ўзбекистон gрезиденти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига 70 ёшга тўлиши муносабати билан самимий қутловларини йўллади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

"Президент ўз мактубида Ҳиндистон Бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги муваффақиятлар, дўст Ҳиндистон халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганидан сўнг дастлабки сафарларидан бири Ҳиндистонга бўлган эди. 2018 йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган ташриф давомида Ўзбекистон президенти тантанали қабул қилинган, давлатлар орасида муҳим шартномалар имзоланган эди. Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон президенти Агра шаҳридаги Бобурийлар авлоди мероси бўлган Тож-Маҳал мажмуасида ҳам бўлган эди. 

Айни дамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида маданий ва иқтисодий лойиҳалар изчил ривожланмоқда. Масалан бугун Тошкентнинг Сергели туманида Ҳиндистоннинг 500 миллион долларлик сармояси ёрдамида 10 минг кишилик Minerva университети қурилишига тамал тоши қўйилди.

45
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

230
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

230