Табличка на столе представителей движения Талибан

Доҳада Афғонистон ҳукумати ва толиблар ўртасида музокаралар бошланди

224
(Янгиланган 11:25 12.09.2020)
Ўзбекистон Афғонистон Ҳукумати ва "Толибон" Ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлайди, дея баёнот берди мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. "Толибон" ҳаракати делегацияси Қатарда ўтказиладиган афғонлараро музокараларга етиб келди. Айни вақтда музокараларнинг очилиш маросими ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон Ҳукумати ва "Толибон" Ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлаши ҳақида расмий баёнот эълон қилди.

ТИВ афғонлараро мулоқот ўт очишни барқарор тўхтатишга олиб келиши ва натижада мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш учун зарур шарт-шароитларни яратилишига умид билдирган.

"Ўзбекистон "сиёсий жараёнлар фақат афғонлар томонидан ва Афғонистон халқи раҳбарлигида олиб борилиши лозим", деган асосий тамойилга содиқ қолади", - дейилади баёнот матнида.

Шунингдек, Ўзбекистон томонларнинг миллий ярашувга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва интилишларини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайди ҳамда дўст Афғонистон халқига барқарор ва фаровон давлат барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этишини қўшимча қилган.

Феврал ойи охирида Қатарда бўлиб ўтган маросимда АҚШ ва "Толибон" радикал харакати 18 йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг биринчи марта тинчлик битимини имзолаган эди. Куни кеча АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод АҚШ бир-икки ойдан сўнг Афғонистондаги ҳарбий контингенти сонини 4,5 минг нафаргача қисқартириши ҳақида маълум қилди.

224
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (58)
Президент РФ Владимир Путин

Путин БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаатни бугун ёзади

242
Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин жума куни БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаат ёзади, деб хабар бермоқда РИА Новости Кремль матбуот-хизматига таяниб.

Путин БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессияси биринчи кунида тадбир иштирокчиларига видео орқали мурожаат қилади, деб хабар берганди бир оз аввал РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Олий даражадаги ҳафталик 22 сентябрдан 29 сентябргача бўлган кунлар оралиғида бўлиб ўтади.

Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.

"Сессиянинг юбилей характерини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз делегациясига РФ президенти раҳбарлик қилади, у тадбирнинг биринчи кунида видеомурожаат қилиши кутилмоқда", - деб маълум қилган Захарова.

Путиннинг мурожаатидан сўнг РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровга делегация раҳбари вазифалари юклатилади.

242
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Индии Нарендрой Моди

Шавкат Мирзиёев Нарендра Модини 70 ёши билан табриклади

45
(Янгиланган 18:15 17.09.2020)
Президент ўз табригида Ҳиндистон бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ўзбекистон gрезиденти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига 70 ёшга тўлиши муносабати билан самимий қутловларини йўллади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

"Президент ўз мактубида Ҳиндистон Бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги муваффақиятлар, дўст Ҳиндистон халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганидан сўнг дастлабки сафарларидан бири Ҳиндистонга бўлган эди. 2018 йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган ташриф давомида Ўзбекистон президенти тантанали қабул қилинган, давлатлар орасида муҳим шартномалар имзоланган эди. Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон президенти Агра шаҳридаги Бобурийлар авлоди мероси бўлган Тож-Маҳал мажмуасида ҳам бўлган эди. 

Айни дамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида маданий ва иқтисодий лойиҳалар изчил ривожланмоқда. Масалан бугун Тошкентнинг Сергели туманида Ҳиндистоннинг 500 миллион долларлик сармояси ёрдамида 10 минг кишилик Minerva университети қурилишига тамал тоши қўйилди.

45
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

137
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

137