Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выступает на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в штаб-квартире ООН в Нью-Йорке

Мирзиёев бугун БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди

487
Жонли эфирни 18:00 да (Тошкент вақти билан) сайтимизда томоша қилинг. Шунингдек, президент матбуот хизмати эълон қилган телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Бугун, 23 сентябрь куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади.

Мирзиёев иккинчи бўлиб нутқ сўзлайди.

Эслатиб ўтамиз, тадбир ташкилот тарихида илк бор видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади.Бунга жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият сабаб бўлди.

Давлат раҳбари қайси масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этишни режалаштирган

Шавкат Мирзиёев чиқиши давомида халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади.

Қолаверса, Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Шунингдек, асосий мавзуларидан бири коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалишининг салбий оқибатларини енгиш бўлади.

Нутқни қаерда томоша қилиш мумкин

Нутқни соат 18:00 да (Тошкент вақти билан, 16:00 да Москва вақти билан) сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилиш мумкин:

  • “O'zbekiston”, “O'zbekiston 24”, “Zo'r TV”, “Sevimli TV”, “Milliy TV” (ўзбек тилида);
  • “Yoshlar”, “Toshkent” (рус тилида);
  • “Uzreport TV”, “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида);
  • Президент матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари.

Шавкат Мирзиёев биринчи марта 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқ сўзлаган эди. Ўшанда ҳам қатор муҳим таклиф ва фикр-мулоҳазаларини баён этган эди.

Президент дунё ҳамжамияти эътиборини яна бир бор бугунги куннинг энг ўткир экологик муаммоларидан бири — Орол ҳалокатига қаратган эди.

Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли — марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш зарурлигини таъкидлаган эди.

Мирзиёев кенг жаҳон жамоатчилигига Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказиш муҳимлигига урғу берган эди.

Шунингдек, у Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратаётгани қайд этган эди.

Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган барча ташаббуслар жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

487
Землетрясение в Турции

Мирзиёев Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

47
(Янгиланган 09:20 31.10.2020)
Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияда юз берган зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоғанга таъзия йўллади.

Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади", - дейилади хабарда.

Жума куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила юз берган эди. Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган.

Шу вақтгача зилзила оқибатида қурбон бўлган инсонлар сони 24 нафарга етгани, 804 киши жабрлангани ҳақида маълумот берилди.

Зилзила кичикроқ цунамини юзага келтирган, Сеферихисарда қирғоққа яқин кўчаларни сув босган.

Сал кейин Anadolu агентлиги Туркиядаги Эгей денгизи қирғоқларида кун давомидаги иккинчи зилзила юз бергани, унинг магнитудаси 5,1 баллни ташкил этгани ҳақида хабар берган. 

47
Заседание начальников штабов ВС стран СНГ

МДҲ штаб қўмондонлари Самарқандда йиғилишди

236
(Янгиланган 12:01 30.10.2020)
Самарқандда МДҲ штаб қўмондонлари ҳамдўстлик чегералари доирасида юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилишади.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. МДҲ давлатлари Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бугун 30 октябр куни Самарқандда тўпланиб, Ҳамдўстлик чегералари яқинидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилишади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосан.

“2020 йилнинг 30 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шаҳрида Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи армия генерали Валерий Герасимов бошчилигида МДҲ давлатлари Қуролли кучлари штаб бошлиқларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.  

Мажлисда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия,  Тожикистон ва Ўзбекистон армиялари штаб бошлиқлари иштирок этади. Ундан ташқари йиғилишда МДҲ Ижроия қўмитаси  делегациялари ҳамда МДҲ Мудофаа вазирлари Кенгаши Котибияти делегацияси иштирок этади.  

Хабарда айтилишига кўра, “делегация раҳбарлари хавфсизлик ва мудофаа борасида ўзаро қизиқарли аҳамиятга эга бўлган масалаларини муҳокама қилишади, ҳамда МДҲ чегералари доирасида юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилишади”.

236