Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари қўнғироқлашди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишГосударственные флаги России и Узбекистана
Государственные флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров МДҲ доирасида 2020 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргаликни муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров МДҲ доирасида 2020 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарликни муҳокама қилган.

“2020 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ҳамдўстлик доирасидаги тадбирлар кун тартиби ва тайёргарлик масалалари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан МДҲга раислик қилмоқда. МДҲга аъзо давлатлар етакчилари ва ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши видеоконференция шаклида ўтади.

Янгиликлар лентаси
0