В Кабуле состоялась встреча заместителя премьер-министра – министра инвестиций и внешней торговли Узбекистана С.Умурзакова с президентом Афганистана Ашрафом Гани.

Умурзаков Афғонистон президенти билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди

173
Кобул шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Кобул шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашуви бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, минтақавий ва маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалаларининг кенг доираси муҳокама қилинди.

Томонлар инвестициялар, савдо, энергетика, транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларини ривожлантиришга мўлжалланган амалий ҳамкорликка ўзаро тайёрлигини билдирди.

Ашраф Ғани транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча молиялаштириш манбаларини жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари, хусусан, АҚШнинг Халқаро тараққиёт молия корпорацияси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Учрашув якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий, энергетика, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш мақсадида ҳар икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

173
Флаги стран ОДКБ, архивное фото

ОДКБ МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ, НАТО ва ЕИ билан учрашув ташкил этиш таклифини илгари сурди

120
Музокараларда умумий хавфсизлик майдонини шакллантиришда биринчи қадам бўлиши мумкин бўлган стратегияни муҳокама қилиш таклифи билдирилган.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ, НАТО ва Европа Иттифоқининг ваколатли вакиллари қўшма йиғилишини ташкил этиш таклифини илгари сурди, деб хабар берди РИА Новости.

"Биз ҳар биримизнинг хавфсизлигимиз бошқалар хавфсизлиги билан боғлиқ, деган принципдан келиб чиқамиз. КХШТ давлатларининг бўлиниш чизиқларидан, можаролардан, таъсир доираларидан ва турли даражадаги хавфсизлик зоналаридан холи дунёни яратишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлари замирида айнан шундай бирлаштирувчи асос ётади", - дейилади КХШТ кенгаши сессияси якунида қабул қилинган қўшма баёнотда.

Музокараларда умумий хавфсизлик майдонини шакллантиришда биринчи қадам бўлиши мумкин бўлган стратегияни муҳокама қилиш таклифи билдирилган.

120

Шавкат Мирзиёев Путин билан бўлажак мулоқот кун тартибини муҳокама қилди

138
(Янгиланган 17:20 02.12.2020)
Шавкат Мирзиёев Россия президенти администрацияси вакили билан Владимир Путин билан бўлажак мулоқот кун тартибини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Шавкат Мирзиёев бугун Россия президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Дмитрий Козак Ўзбекистон президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ва Владимир Путин билан режалаштирилаётган учрашув кун тартибини муҳокама қилди. 

"Учрашувда бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирлар кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди", - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари томонлар халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Эслатиб ўтамиз, 30 норябрь куни Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан бўлган телефон мулоқотида коронавирусга қарши кураш, декабрда кутилаётган МДҲ раҳбарлари саммити, ҳамда икки томонлама ҳамкорлик ва юқори даражадаги тадбирлар масалаларини муҳокама қилган эди. 

Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации
138
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

160
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

160