Ўктам Барноевнинг укаси Бухоро тумани ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

© Пресс-служба хокимияти Бухарской областиУмеджон Барноев, младший брат бывшего вице-премьера Уктама Барноева, назначен первым заместителем хокима Бухарского района.
Умеджон Барноев, младший брат бывшего вице-премьера Уктама Барноева, назначен первым заместителем хокима Бухарского района. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умеджон Барноев Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Умеджон Барноев Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Умеджон Барноев — 1970 йил 12 июлда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти олий. 1996 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги Бухоро муҳандислик-технология) институтини ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-механик, ҳуқуқшунос.

Ботир Зарипов - Sputnik Ўзбекистон
Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими (2004−2013), “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018) сифатида ишлаган.

2018—2020 йилларда “Safari Vogue” инновацион туризм кластери директор ўринбосари, 2020 йилдан мазкур МЧЖ инновацион туризм кластери бош директори лавозимларида фаолият юритган.

Умеджон Барноев 2016—2020 йилларда Бухоро вилояти ҳокими бўлиб ишлаган, 2020 йил 20 сентябрида коронавирус оқибатида вафот этган Ўктам Барноевнинг укасидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар берилган эди. 

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 22 август куни коронавирус асоратларидан вафот этганидан сўнг Фарҳод Умаров вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0