ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида иштирок этди. Давлат раҳбари саммитидаги нутқида қатор таклифларни илгари сурди.
Мирзиёев томонидан илгари сурилган таклифлар:
Мирзиёев ўз чиқишида Ўзбекистон энг яқин қўшни ва стратегик шерик сифатида қардош Қирғизистон халқини тинч тараққиёт ва фаровонлик сари интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Шунингдек, у Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудидаги ўт очиш ва барча ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш тўғрисида Россиянинг фаол кўмагида эришилган келишувларни олқишлашини айтди.
Ўзбекистон етакчиси тинчликка эришиш, Афғонистон халқига иқтисодий ёрдам кўрсатиш йўлидаги ижобий интилишларни қўллаб-қувватлаш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов республиканинг ЕОИИдаги вакили Шуҳрат Шукуровни Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъат раиси Михаил Мясниковичга таништирди. "Дунё" АА хабарига асосан.
Учрашув жума куни ЕИК биносида бўлиб ўтди.
"ЕИК ҳайъат раисига Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповдан комиссия таркибига Ўзбекистон Республикасининг вакилини тайинлаш тўғрисида мактуб тақдим этилди", - дейилган хабарда.
Мясникович Шуҳрат Шукуровга янги масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилади.
Бундан ташқари, Шукуров ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепнев билан таништирилди.
2020 йил 11 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи-давлат мақомини олди.
Куни кеча, Шуҳрат Шукуров Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб тайинлангани маълум бўлди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасида 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга.
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 1-2 март кунлари Россияга ташриф буюради. Бу ҳақида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда хабар қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ишчи ташрифи доирасида россиялик ҳамкасабаси Сергей Лавров билан учрашади. Учрашув доирасида Россия ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.
Ундан ташқари учрашув кун дастуридан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга кутилаётган давлат ташрифи доирасида имзоланиши кутилаётган давлатлараро, ҳукуматлараро ва муассасалараро ҳужжатларини тайёрлашга алоҳида эътибор берилади, - деди Захарова.
Эслатиб ўтмиз Шавкат Мирзиёевнинг Росияга давтлат ташрифи 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди, лекин коронавирус пандемияси туфайли киритлган чекловлар туфайли ташриф қолдирилган эди. Икки давлат муассасалари ушбу имкониятдан ўзаро ҳамкорлик ҳужжатларини янада пухтароқ тайёрлаб олиш мақсадида фойдаланишмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Ўзбекистоннинг интернет тезлиги бўйича позицияси юқорилади. Speedtest глобал рейтинги хулосалари бундан далолат бермоқда.
2021 йил январ ойи маълумотларига кўра, аниқланган Интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон умумий рейтингида иккитта позицияга кўтарилиб, 94-поғонани эгалламоқда. Юклаш бўйича тезлиги эса 34,62 Мбит/с мо ташкил этди.
Мобил Интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсатқич қайд этилган. 2021 йил январ ойи натижаларига кўра Ўзбекистон яна иккитта поғонага кўтарилиб, ҳозирги кунда 128-позицияни эгалламоқда. Мобил Интернет тезлиги эса 12,94 Мбит/с ни ташкил этди.
МДҲ давлатлари орасида мобил интернет тезлиги бўйича Тожикистон 129-ўринни, Қозоғистон 105-ўринни, Россия эса 93-ўринни, Қирғизистон - 101-ўринни эгаллаган.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги икки йил ичида Интернет тезлиги бўйича умумжаҳон рейтингида Ўзбекистон позитсиялари тобора яхшиланмоқда. Жумладан, сўнгги икки йил ичида (2019 йил январ ойидан 2021 йил январгача) Ўзбекистонда аниқланган Интернет тезлиги 3 бароварга ўсган — 10,89 Мбит/с дан 34,26 Мбит/с гача. 2020 йил январ ойида Ўзбекистон аниқланган Интернет тезлиги бўйича 104-поғонани эгаллаган бўлса, 2021 йил январ ойида эса 94-ўрингача кўтарилди,
Speedtest Интернет тезлигини текшириш учун умумжахон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фйдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.
Ирландиянинг Ookla компанияси Интернет тармоқларини, илова ва технологияларини синов ва тест ўтказувчи жахондаги етакчи компаниялардан бири, интернет тезлигини тестдан ўтказувчи Speedtest порталининг ихтирочиси. Speedtest порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ошиқ тестлар ўтказилади. Шунга туфайли компания дунё миқёсида тармоқларнинг ишлаб чиқиш қуввати, сифати ва оммабоплиги ҳақида батафсил ва ноёб маълумотларга эга бўлади.