Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси сайланди

© Пресс-служба Федерации профсоюзов УзбекистанаКудратилла Рафиков переизбран главой Федерации профсоюзов
Кудратилла Рафиков переизбран главой Федерации профсоюзов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Федерациясининг Vlll қурултойида Қудратилла Рафиқовнинг номзоди Оқсоқоллар Кенгаши томонидан тавсия қилинди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси лавозимига бир овоздан сайланди. Бу ҳақда Касаба уюшмалари Федерацияси ахборот хизмати хабар қилди.

Федерациясининг Vlll қурултойида унинг номзоди Оқсоқоллар Кенгаши томонидан тавсия қилинди.

"Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб Қудратилла Мирсагатович Рафиков бир овоздан сайланди", - дейилган хабарда.

Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этган.

Қудратилла Рафиқов 2016 йил декабрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб сайланган эди. Унга қадар Федерацияси раиси лавозимида Танзила Норбоева ишлаб келаётган эди.

Рафиқов меҳнат фаолияти давомида қатор давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 1993-1998-йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998-йилдан 2003-йилгача Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Янгиликлар лентаси
0