Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

175
(Янгиланган 10:04 12.11.2020)
Президент иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ҳамда амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат МИрзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди. 

Президент, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш борасидаги ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарёга жўнаб кетди, - дейилган хабарда. 

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида пандемия шароитига қарамасдан иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш давом этмоқда, янги лойиҳалар амалга оширилмоқда, янги корхоналар ва турар жойлар бунёд қилинмоқда.

175

Мирзиёев ва Путин МДҲ саммитини муҳокама қилишди

108
(Янгиланган 10:51 01.12.2020)
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали коронавирус оқибатлари ҳамда МДҲ саммитини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан 30 ноябр куни телефон орқали мулоқот қилишди.

Суҳбатда, жумладан яқин кунларда видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу йил ушбу мажлисда Ўзбекистон раислик қилади. 

Шунингдек президентлар коронавирус пандемиясининг тарқалиши оқибатида келиб чиққан глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Бу борада ўзаро ташрифлар, ҳукуматлараро ҳамкорлик механизмлари унумли ишлаётгани, ўзаро савдо ҳажмлари ортиб бораётгани ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси дастурлари давом этаётгани қайд этилди. 

Ундан ташқари Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар, бўлажак олий даражадаги тадбирларни ҳам муҳокама қилишди. "Суҳбат ҳар доимгидек самимий, дўстона ва конструктив руҳда ўтди", - дейилган хабарда.

108
Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев

Исматулла Иргашев Россия элчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

103
Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Бугун, 27 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.

Суҳбат давомида Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

103

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео

0
(Янгиланган 17:20 01.12.2020)
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси аҳолиси тинч ҳаётга қайтмоқда. Бунда уларга Россия тинчликпарвар кучлари ва ФВВ мутахассислари ёрдам бермоқда.

Муҳандислик қўшинлари йўлларни тозалашда ва транспорт ҳаракатини тиклашда ёрдам беришмоқда, сапёрлар аввалги уруш зонасини портловчи моддаларда тозалашда давом этмоқда. Қутқарувчилар махсус техника, қурилиш материаллари ва гуманитар ёрдамни етказиб бермоқда.

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда – бу ҳақда видеомизда.

0